

Бўлажак баҳсда дарвозабон Кейлор Навар, яримҳимоячилар Леандро Паредес ва Анхель Ди Мария, шунингдек, ҳужумчи Неймар ҳам иштирок этиши мумкин.
Учрашув қайдномасидан ПСЖнинг янги аъзоси италиялик ҳимоячи Алессандро Флоренци ҳам жой олган. У “Рома”дан ижарага олинганди.
Шунинг билан бирга, Килиан Мбаппе, Мауро Икарди ва Маркиньос COVID-19 тести ижобий чиққани сабаб изоляция муддатини ҳали ҳам ўтамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Марсель” беллашуви Тошкент вақти билан 14 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.




