

27 ёшли бразилиялик футболчи шу ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи.
"Мен Мессини дунёдаги энг кучли футболчи деб ҳисоблайман. У мен кўрган энг яхши футболчидир. Биз у билан яхши алоқада бўлганмиз. Лео билан ўйнаш менга катта ғурур ва фахр берар эди. Бундан ташқари, биз у билан дўстмиз", - дейди Неймар.
Неймарнинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
Ўйинчи 2018/19 йилги мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 23та гол ва 13та ассист бор.
transfermarkt.de футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда.




