Неймар: "Месси мен кўрган энг зўр ўйинчидир"

Alisher
17 июл 2019, 18:19
ПСЖ форварди Неймар яна бир бор ўзининг собиқ жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

27 ёшли бразилиялик футболчи шу ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи.

"Мен Мессини дунёдаги энг кучли футболчи деб ҳисоблайман. У мен кўрган энг яхши футболчидир. Биз у билан яхши алоқада бўлганмиз. Лео билан ўйнаш менга катта ғурур ва фахр берар эди. Бундан ташқари, биз у билан дўстмиз", - дейди Неймар.

Неймарнинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.

Ўйинчи 2018/19 йилги мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 23та гол ва 13та ассист бор. 

transfermarkt.de футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal.com