Неймар Мбаппе ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди

Оқил Абдубарноев
24 сен 2022, 23:02
ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоадоши Килиан Мбаппе билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

Иккала юлдуз ҳам 2017 йилдан бери парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Бироқ улар ўртасидаги муносабат анча вақтдан бери кўнгилдагидек эмас.

Жумладан, август ойида "Монпелье"га қарши баҳсда иккала футболчи пенальти тепиш борасида жанжаллашиб қолди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги муносабатларда ҳам улар ўртасида тўсиқ борлигини гувоҳи бўлиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›