Неймар эртага Европага учади, аммо қайси шаҳарга?

Aslanov Jasurbek
1 авг 2017, 18:35
"Барселона" ҳужумчиси Неймар Хитойдаги тижорат тадбирларини якунлади.

Бразилиялик Хитойдан сўнг Дубайга учди. У дўстлари билан БААда тушган суратини "Инстаграм"га жойлади.

Турли миш-мишларда, футболчи Дубайдан Парижга йўл олиб, ПСЖ футболчисига айланиши мумкинлиги эълон қилинган эди. Бироқ ESPN нашри футболчи сешанба куни Каталония шаҳрига қайтишини, чоршанба куни эса Эрнесто Вальверде қўл остида машғулот ўтказишини маълум қилди. Футболчи "Инстаграм"га Испанияга қайтаётганлигини билдирувчи сурат ҳам жойлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC