Неймар: "Болаликдаги орзум Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш эди"

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2022, 11:24
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Қатарда бўлиб ўтадиган турнир ҳақида гапирди.

"Болалигимдан Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни орзу қиламан. Мен бу кубокни қўлимда ушлаб турганимни тасаввур қилардим. Энди буни Қатарда амалга ошириш учун яна бир имконият бор", – деди Неймар.

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Сербия, Швейцария ва Камерун терма жамоалари билан рўбарў келади.

"Пентакампеонлар" мусобақанинг илк учрашувини 24 ноябрь куни Болқон яримороли терма жамоасига қарши ўтказади.

"Сариқ-яшиллар" мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланишади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: 101 Great Goals