

"Бир ўйин танаффусида Месси йиғлаётганимни кўриб қолган. Биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади, аламда эдим.
Лео ёнимга келиб, шундай деди: "Ўз ўйинингни кўрсат ва ҳеч нарсадан қўрқма".
Бундай кўп юлдузлар сафида ўзимни эзилгандек ҳис қилдим. Бироз уялганман ҳам.
Бироқ Месси билан суҳбатдан сўнг ўзимни босиб олдим ва кучимга ишона бошладим. Ўшандан сўнг дўстлигимиз бошланди" - дейди Неймар.



