UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  10 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7

ОЧЛ. "Навбаҳор"дан Неймар бошчилигидаги "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда сенсация! Янгиликлар

ОЧЛ. "Навбаҳор"дан Неймар бошчилигидаги "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда сенсация!

"Ал Ҳилол" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур ўйини якунланди.

"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 1:1

Гол: 0:1 — 52, Тома Табатадзе, 1:1 — 90+10, Али Ал Булайҳи.

"Ал Ҳилол": 21.Муҳаммад Аловаис, 5.Али Ал Булайҳи, 7.Салмон Ал Фараж (28.Муҳаммад Канно, 74), 8.Рубен Невеш (14.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 89), 9.Александар Митрович, 10.Неймар, 12.Ёсир Ал Шаҳрони (16.Носир Ал Давсари, 74), 66.Сауд Абдулҳамид (14.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 89), 77.Малком Оливеира, 87.Ҳассан Тамбакти, 96.Майкл Делгадо

Захира: 31.Ҳабиби Ал Ватян, 40. Аҳмад Абу Расйин, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 4.Ҳалифа Ал Давсари, 11.Солиҳ Ал Шаҳри, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 56.Муҳаммад Ал Қаҳтони, 70.Муҳаммад Жафали

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 10.Жамшид Искандеров, 17.Аброр Исмоилов (21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 70), 13.Филипп Иванович, 5.Милош Милович, 77.Асадбек Собиржонов (19. Дониёр Абдуманнопов, 53), 91.Тома Табатадзе (31.Лука Чермель, 83), 7.Остон Ўрунов, 6.Иброҳим Йўлдошев (8.Жасур Яхшибоев, 83).

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 16.Бўриев, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 24.Даврон Ҳошимов, 20.Музаффар Мўминов, 90.Даврон Олимжонов.

Огоҳлантириш: Филипп Иванович (28), Неймар (60)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Раҳмат, ажойиб ўйин учун, "Навбаҳор", сизлар ғалабага лойиқ эдингизлар!

90+10. ГОЛ! Али Ал Булайҳи ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоячи бу лаҳзаларни 33 йил-у 100 дақиқа кутганди.

99. Неймарнинг рақиб жарима майдонидаги дод-вой қилган овозини эшитиб, "Уммон" гуруҳининг қадрига ета бошладим.

97. Юсуповдан суперсейв! Мана, шоирлар, кимга атаб шеър ёзиш кераклигини билиб олинг!

90. Иккинчи бўлимга 14 дақиқа қўшиб берилди. Унақамас-да, бир мамлакатда истаганча ўйин вақтини чўзади, бошқасида валюта чекламоқчи бўлади.

90. "Навбаҳор" футболчисидан ажойиб финт! Бир нарсани аниқлаштириб олайлик, Неймар кўк либосда ўйнаяптими ёки оқда?

89. Яхшибоев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда учрашувга нуқта қўйиш ўрнига вергуль қўя қолди.

88. Юсупов! Дарвозабонимиз "Жумонг" сериалидаги Хай Мосони сингари барча зарбаларга кўксини қалқон қилмоқда. 

86. Сауд Абдулҳамид қулай вазиятда бир мураббий таъбири билан айтганда, "иии" қилиб қўйди.

83. Ҳамюртларимиз икки ўзгаришга қўл урди.

80. Ўткир Юсупов рақиб ҳужумини йўққа чиқарди ва опен бюджетда ғалаба қозонган сингари ўзидла йўқ хурсанд бўлмоқда.

74. Мезбонлар таркибида икки ўзгариш рўй берди. 22 та ўзгариш қилмайди менга деса, барибир фойдаси йўқ.

69. Тўғри маънода Оливеиранинг энергияси ҳам, кучи ҳам кўп экан. Айтганча, юртимизда пахта териш мавсуми бошланди.

63. Абдуманнопов қанотдан катта тезликда олдинга борди. Ўйиндан сўнг унга ЙПХдан жарима қоғози келса, ажабланмайман.

60. Неймар ортиқча эмоцияларга берилгани учун огоҳлантирилди. Ҳужумчи Наманганга боришни ўйламаяпти шекилли.

55. Ўрунов қандай вазиятни кўкка совурди... Илтимос қиламан, 10 сония қулоқчинингизни тақиб туринг... Бўлди, энди олаверинг, анча енгил тортдим, давом этамиз.

52. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Табатадзе!!! Мана сенга Неймар! Мана сенга "Ал Ҳилол"! Мана сенга... Ҳамкасбим эрталаб жойида кўринмаган чашкаси учун мени кечирса керак деб ўйлайман...

51. Неймар Голбан томонидан йиқитилди. Бразилиялик футболчи бугун захирада қолган Даврон Ҳошимов бутсасининг мазасини таътиб кўрмаган-да ҳали. Акс ҳолда у билан суратга тушгани 16-касалхонага йўл олаверардик.

49. Неймар қанотда тўпни тўхтатишда футболга умуман қизиқмайдиган жияним сингари ҳаракат қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Бабаян ўйин якунидан кейин майдон чимини ўпмаса, ҳисобмас.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Митрович жароҳат олди. Унга бир кун давомида телеканалларимизни томоша қилишни тавсия қиламан.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Неймар майдонда экан. У Йўлдошевнинг олдига боришдан чўчибб, бир чеккада писиб юрибди экан.

42. "Навбаҳор" бир муддат олдинга ўтди-ю, яна ёпилиб олди. Ушбу ҳолат юртимизда бугун содир бўлган бир жараённи эслатиб юборди.

38. Делгадонинг зарбасига атиги 10 метр аниқлик етишмади.

37. Йўлдошев бироз аввал бошланган курашни давом эттирди ва Неймарни кўкрагини яна ерга текказди.

30. Неймардан зарба... Жон деб унга кўзойнагимни совға қилардим-у, ўзимгаям керак-да.

28. Иванович Бабаяннинг рақибни тўхтатиш керак деган буйруғини бошқача маънода тушуниб юборибди. Жарима зарбаси.

26. Уххх! Митрович хавфли зарба йўллади. Биринчи жумлам ёмон сўз эмас, аттанг дегани.

21. Ўрунов Ибрагимович сингари гол уришга уриниб кўрди, бироқ ё унинг зарбаси баландроқ кетди, ё дарвоза калталик қилди.

16. Голбан жамоасини голдан асраб қолди.

13. Али Ал Булайҳидан мураббийининг кўрсатмасига риоя қилгани учун дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Бироқ мураббий унга тўпни теп деганди.

7. Неймар Йўлдошев билан миллий кураш бўйича беллашди. Ҳамюртимиз ютиб чиқди.

4. 20 та футболчи "Навбаҳор" жарима майдонида жой талашмоқда, Неймар эса бурчакда 20 та фотографни ишга солган ҳолда суратга тушмоқда. 

1. Ҳакам ҳуштагини чалиши билан футболчилар тўпни дўппослай бошлади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Ал Ҳилол" кўк, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг даҳшатли ўйин старт олади. Ужас киномас, шунчаки футбол учрашувини назарда тутдим. Бироз аввал ОКМК иштирокидаги учрашувларни охири сигирга қофидош сўз билан якуналанадиган таблеткалар оғушида якунлаб олдик. "Насаф"нинг ёш футболчиси эса Зафармурод Абдираҳматов эса Ҳабибнинг Конорга қилган ишини такрорлади. Ўйлайманки, мазкур ўйинда ҳам футболни тушида кўраётган дорихоначиларни безовта қиладиган натижа қайд этмаймиз. 

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика