

"Жирканчли. Швеция билан баҳснинг танаффусида ижтимоий тармоқларни титкилаб чиқдим. Бундай танқидлар ўринсиздир, Раҳим бунга лойиқ эмас. Стерлинг жуда яхши ўйнади. У Гранквистга тинчлик бермади, бўш зоналар қолдирмади. Ҳа у яхшигина вазиятни кўкка совурди. Бироқ ажойиб ўйин ўтказди", - деди Гари.



