UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  0 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0

Невилл: "Роналду ушбу мавсум 15-20 гол ура олади" Янгиликлар

Невилл: "Роналду ушбу мавсум 15-20 гол ура олади"

Собиқ футболчи Гари Невилл "Манчестер Юнайтед"дан кетган Криштиану Роналдунинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, у бирор топ-клуб топиб, 4-5 ойлик шартнома имзолайди. Криштиану ҳали Европанинг элит жамоаларида ўйнашга лойиқ. Унинг асосий мақсади - ЕЧЛда ўйнаш бўлса керак. Шу орқали у ўзининг ҳолати ҳали ажойиблигини, "Манчестер Юнайтед"да бўлган ишлар нотўғри бўлганини исботлайди.

Унинг олдида 4-5 ой бор. Роналду ушбу мавсумда 15-20 гол ура олади. Ўшанда "Манчестер Юнайтед"дагилар ҳам Премьер-лигадагилар ҳам уни бекорга кетганини айтишади. Унинг ўзи ҳам шуни истаса керак.

Ушбу мавсумни якунлаб олганидан кейин Роналду кейинги икки йил ҳақида ўйлайди. Балки у сўнгги икки мавсуми учун лойиҳа тузар. Балки АҚШдир, балки Яқин Шарқ. Балки у Европада фаолиятини тугатар.

Умид қиламанки, у ҳали исботлашни истайдиган нарсалар жуда кўп. Якунда "Манчестер"дагилар Роналду билан қилган ишларидан пушаймон бўлишлари керак. Барчаси Криштиану учун тўғри ҳал бўлишини истайман", - деди Невилл.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика