UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 16:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  62 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

Невилл: "Роналду — Руни — Тевес триоси Мане — Фирмино — Салах учлигидан кучлироқ эди" Янгиликлар

Невилл: "Роналду — Руни — Тевес триоси Мане — Фирмино — Салах учлигидан кучлироқ эди"

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, бугунги кунда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Гари Невилл АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужум учлигини айтди.

Унинг фикрича, 2007-2009 йилларда МЮда ўйнаган Криштиану Роналду — Уэйн Руни — Карлос Тевес триоси тарихдаги энг кучлиси ҳисобланади.

"Бу учлик ажойиб ўйинлар кўрсатарди, улар, шунчаки, бу дунёдан эмасди. Гап фақат ўйинчиларнинг сифати ҳақида эмас. Уларнинг ҳар бири гол уриш учун даҳшати истаги бор, худбин футболчилар эди.

Роналду бошқача — рақибларини таъқиб қилмас, қўполлик ишлатмас, аммо жуда ақлли футбол намойиш қиларди. Руни ва Тевес эса ҳақиқий кўча жангчилари, уларнинг ўзгача қобилятлари бор эди. 

Мен учун Премьер-лига тарихидаги ҳеч қайси трио улардан кучли эмас. Сиз Мане, Салаҳ ва Фирмино ҳақида гапиришингиз мумкин, мен бу футболчиларни яхши кўраман. Шунингдек, Стерлинг, Агуэро ва Сане учлиги ҳам бор, аммо улар юқори чўққисига чиққан Тевес, Руни, Роналду триосидан кучли бўлолмайди. Улар афсонавий учлик эдилар", — деди Невилл Sky Sports телеканалининг "The Football Show" кўрсатувида.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика