Невилл: "МЮнинг бирорта футболчиси "Сити"нинг асосий таркибига лойиқ эмас"

Mirjalol Normatov
6 мар 2022, 14:14
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг футболчиларини танқид қилди.

"Тўғрисини айтаман. Диаш, Ляпорт, Канселу ва Уокер МЮ ҳимоячиларидан кўра яхшироқ.

Ярим ҳимоячилар: Фернандиньо, Родри МЮнинг таянч футболчиларидан яхши. МЮдан фақатгина Бруну Фернандешни сўнгги 12-18 ойдаги ойини орқали бироз мақташ мумкин ҳолос. Бироқ менда Брюйне, Бернарду Силва, Марез, Фоден, Стерлинг каби футболчилар бўлса Брунуни асосий таркибга қўймасдим.

Роналду эса бу таркибда бўлмайди", - деди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports