Невилл: "Агарда Моуриньо қолганида МЮ дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячисини йўқотарди"

Aslanov Jasurbek
27 дек 2018, 22:25
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Фил Невилл "қизил иблислар" хавбеки Поль Погбанинг ўйинлари ҳақида гапирди.

"Балки Погба Европадаги энг яхши ярим ҳимоячидир. Бироқ сўнгги 18 ой давомида Моуриньо билан жанжаллари туфайли у ўзидан ёмон таассурот қолдираётганди.

Ҳозирда унга катта имконият ва эркинлик берилмоқда. Погба яхши жисмоний ҳолатда бўлса, у жамоанинг етакчисига айланади. У бундай ўйинлари билан бир мавсумда 12-15 гол ура олиши керак.

Агарда Моуриньо қолганида МЮ дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бирини йўқотган бўларди деб ўйлайман. Погба сўнгги ўйинларда захирада қолиб кетаётганди", - деди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›