Немис матбуоти Германияда ўтадиган Евро-2024да Ўзбекистонда туғилган футболчи ўйнашига ишонмоқда
28 сен 2018 17:16
Янгиликлар
Немис матбуоти Германияда ўтадиган Евро-2024да Ўзбекистонда туғилган футболчи ўйнашига ишонмоқда
Германиянинг машҳур "Bild" нашрининг ёзишича, Евро-2024га келиб немис машинасини Юрген Клопп бошқариши мумкин. Чунки Йоахим Лёвнинг ГФИ билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунланади.
Шунингдек, нашр Евро-2024да Германия терма жамоасининг ўзаги ташкил қиладиган тахминий таркибни келтирди. Унга кўра, қуйидаги футболчилар ўша пайтга келиб терма жамоа таркибида ўйнашлари мумкин.
"Bild" нашри Германия терма жамоасининг Евро-2024 учун эълон қилган тахминий таркиби:
тер Штеген (32 ёш) - Керер (27 ёш), Зюле (28 ёш), Та (28 ёш), Клостерманн (27 ёш) - Нойхаус (27 ёш), Киммих (29 ёш) - Брандт (28 ёш), Хаверц (25 ёш), Сане (28 ёш) - Вернер (28 ёш)
Шунингдек, ўша пайтга келиб терма жамоанинг асосий таркибида ўйнаши мумкин бўлган потенциал футболчилар қаторида Ўзбекистонда туғилган ва айни пайтда "Ганновер"да ўйнаётган Антон Вальдемар, Маттиас Гинтер, Тимо Баумгартль ва Арне Майер тилга олинган. Айнан мазкур футболчиларни немис матбуоти жуда мақтамоқда.
Максимилиан Эггештайн, Седрик Тойхерт, Арп ва Дэви Зельке ҳам терма жамоа даражасига чиқиши мумкин бўлган футболчилар сифатида эътироф этилмоқда.
Фикрлар