Неймар ижтимоий тармоқлардаги ишлари учун "Барселона"дан ҳайфсан олди

Narzulla Saydullayev
5 авг 2014, 12:59
Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар ижтимоий тармоқлардаги ишлари учун каталон жамоаси раҳбариятидан ҳайфсан олди.
"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи ижтимоий тармоқларда қўйган ва ёзган хабарларидан норозилигини билдирди. Каталония клуби раҳбарияти футболчидан оёққа туриш учун ҳаракат қилишни ва ўз ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий тармоқларда бўлишмаслигини талаб қилди.

Олдинроқ Неймар Швайнштайгернинг Ибицадаги туғилган кунида машҳур актриса Пэрис Хилтон билан тушган суратини ижтимоий тармоғдаги ўз саҳифасига кўйган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net