
Хабарларга кўра, Каталония клуби Данилони ҳамюрти Неймар кўниришига умид қиляпти. Бразилиялик футболчи учун "Реал" ҳам даъвогарлар сафида.
Эслатиб ўтамиз, Данилонинг "Порту" билан шартномаси 2016 йилгача белгиланган. "Барселона" эса икки трансфер ойнасида харид амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди.