UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

"Негрлар билан гаплашмайман" – Эвра-Суарес воқеаси аслида қандай содир бўлганди? Янгиликлар

"Негрлар билан гаплашмайман" – Эвра-Суарес воқеаси аслида қандай содир бўлганди?

Уругвайлик футболчини биз тишлонғич футболчи сифатида яхши биламиз. Бу эса бошқача воқеа.

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Патрис Эвра 2011 йили "Ливерпуль" таркибида ўйнаётган Луис Суарес билан бўлган воқеа ҳақида гапирди.

"Ливерпуль"га қарши яхши ўйнаётгандик. Суаресни бурчакда ушлаб қолдим, у эса менга испанчада: "Менга тегма, негрлар билан гаплашмайман", деди. Балки у испанчада гаплаша олишимни билмагандир. Унга нима деганини қайтаришини сўрадим, Луис эса жавобини аниқлигича қайтарди: "Ҳа, тўғри тушундинг, мен негрлар билан гаплашмайман".

Бош ҳакам олдимизга келиб, нима бўлганини сўради. У менинг кўзимга қараб, барчаси жойидами деб имо қилди. Унга Суарес мени ирқий камситганини айтдим. Ҳакам эса: "Тушунарли, ўйинни тугатиб олайлик, кейин гаплашамиз. Ортиқча ҳаракатларсиз ўйинни якунлагин", деди.

Ўшанда ўйин вақтида ўзимга гапириб юрдим: "Агарда ҳозир унга қарши иш қилсам, одамлар фақат менинг айбимни кўришади. Улар менга нима дейилгани билан қизиқишмайди". Ўзимга кела олмадим, ўйиндаги назоратни йўқотдим.

Ўйиндан кейин сэр Алекс менга нима бўлганини сўради. Де Хеа эса мени Суарес ҳақорат қилганини айтди. Давид ҳам буни эшитган экан. Бош ҳакамнинг олдига бордик ва барча воқеани айтдик. Эртаси куни... БУМ! Патрис Эвра - газеталарда! Мен буни фақатгина ҳакамларга айтгандим.

"Юнайтед" катта танқид остига олинди. Одамлар: "Биз қамоқда ўтириб, "Ливерпуль"га мухлислик қиляпмиз. Қамоқдан чиқишимиз билан сени ўлдирамиз", - деб хабарлар ёзишди. Икки ой давомида қўриқчилар билан юрдик. Душманлар менинг уйим тўғрисида ухлаган пайтлари ҳам бўлди. Жуда қийин даврларни ўтказдик. Аслида мен қўрққаним йўқ, бироқ оилам учун хавотирда эдим. Тушунмайман, одамлар нима учун мени кўра олишмайди? Улар ҳақиқатни билишмас эди.

Суарес барчани алдашни бошлади. У "негр" сўзи орқали "дўстим" деган маънони бермоқчи бўлган эмиш. Унга: "Бу менинг исмим эмас. Онам менга исм қўйган, ранг эмас", дедим. Менинг исмим "негр" эмас, Патрис. Катта баҳслар бўлди, "Sky Sports" эса шундай кадрларни тақдим қилдики, Суарес ўз айбини тан олишга мажбур бўлди. Якунда у 8 ўйинга четлатилди ва катта миқдорда жаримага тортилди.

Шундан кейин "Ливерпуль" футболчилари Суаресни қўллаб-қувватловчи либосларда ўйинга чиқди. Ирқий камситгани учун уни дисквалификация қилишди, жаримага тортишди. Бундан жаҳлим чиқиб кетди.

Орадан 8 йил ўтиб, Жейми Каррагер мендан бу борада узр сўради. Тўғриси ҳайрон қолдим ва "Ливерпуль"ни олдингидек ҳурмат қила бошладим. Хечдан кўра кеч бўлгани ҳам яхши иш бўлганди.

Суд вақти келганида мен: "Қора рангли бўлишдан фахрланаман, уни жазоланг", деганим йўқ. "Расист сифатида эътироф этиш учун Суаресни мен яхши билмайман", - деганман.

Суаресни ҳеч қачон расист демайман, чунки уни шахсан танимайман. ЕЧЛ финалида бир-биримизга қарши ўйнаганимизда унинг қўлини сиқиб, самимий гапирганман. Бироқ одамлар ва матбуотнинг бир гапига ҳеч тушунмайман, қачонки кимдир вазият қурбони бўлса: "Йиғлашни тўхтат" деб айтишади. Тушунмадим, нима учун йиғлашим керак?", - деди Эвра.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика