UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  1 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  11 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

Нега "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлардан сўнг турли воқеалар юзага келмоқда? Янгиликлар

Нега "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлардан сўнг турли воқеалар юзага келмоқда?

"Пахтакор"нинг охирги иккита сафардаги ўйини турли можароли воқеаларга сабаб бўлди.

Жамоа дастлаб "Навбаҳор" майдонига сафар уюштириб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Кейин эса ўтган турда Бухорода 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 

Намангандаги ўйиндан сўнг матбуот анжуманида хунук воқеа юз берди. Матбуот анжуманига кирган маҳаллий мухлислар "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзега ўз фикрларини билдиришдан ташқари, Арвеладзе чиқиб кетгач, нимадир сабаб бўлиб иккита мухлис бир-бири билан тортишиб қолди. Натижада кейинчалик бўлиб ўтган воқеани ўрганиб чиққан Тартиб-интизом қўмитаси "Навбаҳор" клубига нисбатан жиддий огоҳлантириш бериш билан бирга 10 миллион сўм миқдорида жарима қўллади. 

Бухорода юз берган ҳолатлар эса ҳаммасидан ошиб тушди. Трибуналардаги тартибсизликлар, мухлислар томонидан ўйинчиларга қарата баклажкалар отилиши, ҳақоратли сўзлар янграши, стадион сухандонининг "Пахтакор" футболчиси фамилиясини чалкаштириб айтиши ва ҳоказо. Айниқса, сухандоннинг ўйин охирларида майдонни тарк этган Игорь Сергеевни "Пахтакор" таркибида ўзгариш: майдонни Игорь Бабаян тарк этмоқда, унинг ўрнида Жасур Ҳакимов учрашувни давом этииради" дейиши анча муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Натижада ПФЛ бу воқеаларни ҳам эътиборсиз қолдирмади ва тартиб-интизом қўмитаси қарорига мувофиқ клубни жами 55 миллион сўм миқдорида жаримага тортди. Қолаверса, агар шунга ўхшаш воқеа яна такрорланадиган бўлса, "Бухоро" ФК уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши ёки бўлмаса нейтрал стадионда ўйнаши айтиб ўтилди. 

Энди савол туғилади: нима учун айнан "Пахтакор" иштирокидаги охирги ўйинларда шундай хунук вазиятлар юзага келмоқда? 

Бу саволга жавоб бериш учун узоқ ўтмишни титкилаш шарт эмас. Яқин йилларда рўй берган воқеаларни ўрганиб чиқишнинг ўзиёқ етарли бўлади. Аввало шуни айтиш лозим, "Пахтакор" - Ўзбекистоннинг энг тарихга бой клубларидан бири. Бир пайтлар бу жамоа Ватанимизнинг байроқдор жамоаси бўлган ва бундан кўз юмиб бўлмайди. 

Вилоятларда "Пахтакор"ни ёмон кўришадими? Бундай демаган бўлардик. Ўша, олдинги "Пахтакор"ни қўмсайдиган ёши катта авлод вакиллари ҳозир ҳам бутун мамлакат бўйлаб истаганча топилади. Аммо жамоанинг айтайлик, охирги ўн йилда олиб борган сиёсати ва айниқса клубнинг Самвел Бабаян қўл остида ўтказган йилларда рўй берган кўплаб воқеалар сабаб бўлиб, вилоятлик мухлислар "Пахтакор"га нисбатан бошқача қарайдиган бўлиб қолишган. 

Кўп узоққа бормасдан 2015 йилги мавсумни ёдга олайлик. Олий лиганинг 23-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Металлург" билан 3:2 ўйнайди. Шу ўйиндан сўнг қанча гап-сўзлар бўлгани ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Агар ўшандаёқ ЎФФ кескин қарор чиқариб клубни жазолаганида эҳтимол ҳозир бундай хунук воқеалар юзага келмаган бўлармиди. Ўшанда "Пахтакор"га ҳам жазо берилади, жамоадан очколар олиб ташланади каби гаплар бўлганди-ю, лекин амалда ҳеч нарса ўзгармади. Мавсум охирига келиб эса "Пахтакор"га чемпионлик медаллари топширилди. 

Энди Бухородаги ўйин пайтида сухандон Игорь Сергеевни "Игорь Бабаян" деб айтиши ҳам бекорга эмас. Маълумки, Самвел Бабаян миллий терма жамоамизни бошқарган маҳал гол урмаса ҳам ҳар ўйинда Сергеевни майдонга тушираверди, бу эса кўплаб ишқибозлар норозилигига сабаб бўлди. Аммо Бабаян ҳеч кимни эшитмади, ўз билганидан қолмади ва оқибати қандай тугаганини кўрдик. Гол урмайдиган ҳужумчини мунтазам терма жамоа сафида ўйнатавериш, мухлислар ғазабига сабаб бўлди. Мана шунинг учун ҳам "Бухоро" - "Пахтакор" учрашувида аламзада сухандон атайин "Игорь Бабаян" деди. 

Аслида-ку, сухандоннинг бу ишини умуман оқлаб бўлмайди. Чунки нима бўлган тақдирда ҳам, стадион сухандони ўйин пайти учрашув расмийларидан бири ҳисобланади ҳамда микрофон қаршисида одам нима деяётганига доим эътибор бериши керак. Айтайлик, ўша вазиятда "Пахтакор" футболчилари ёки мухлислари норозилик оҳангида жанжал чиқарганда нима бўларди? Тартибсизлик янада кучайиб кетмасмиди? Яхшиямки, Сергеев ўзини босиб олди, унинг ўрнида бошқа бўлганида ўша сухандонни ҳатто судга бериши ҳам мумкин эди. 

Охирги иккита учрашувда юз берган ҳолатлар асосан клубда ишлаб кетган Самвел Бабаян туфайли дея айта оламиз. Бугунги кунга келиб "Пахтакор" футбол клубида раҳбариятдан тортиб, ходимларгача ҳамма янгиланган. Бабаян штабидагилардан ҳеч ким қолмаган десак ҳам бўлади. Лекин ҳақиқат шуки, олдинги ишлаб кетганлар "аччиқ меваси"ни эндиликда ҳозиргилар "баҳам кўряпти". Ваҳоланки, юз бераётган воқеалар билан ҳозирги "Пахтакор" раҳбарияти-ю, ишчи-ходимлар, шунингдек мураббийларининг умуман алоқаси йўқ. Фақат улар Бабаян қолдириб кетган "мерос"ни елкада кўтариб юришга мажбур ва бу ҳол қачонгача давом этади билмаймиз. 

Х.Холиқов. 

Рейтинг: -67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика