"Нефтчи"нинг мағлубиятсиз серияси 9та ўйинга етди

Narzulla Saydullayev
9 май 2015, 20:02
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 8-турида "Динамо" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, жамоа ўзининг мағлубиятсиз сериясини 9та ўйинга етказиб олди.

Фарғоналиклар ўтган мавсумнинг охирги ўйинида "Андижон"ни мағлуб этишганди. Бу мавсумдаги 8та учрашувда "Нефтчи" 6та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди.

Маълумот учун, "Нефтчи" кейинги турни сафарда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia