

Футболчилар бугун Тошкент-Истанбул-Анталия рейси орқали кўзланган жойга етиб боришди ва "Royal Signus Kundu" меҳмонхонасига жойлашди.
Ушбу йиғинлар доирасида жамоа 2 ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши аниқ бўлиб улгурган.
Фарғоналиклар 15 январь куни Венгриянинг "Дебрецен" жамоасига қарши баҳс олиб борса, 19 январь куни Польшанинг "Родомияк Родон"ига қарши ўйнайди.



