UZ

Сўнгги янгиликлар

20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  0 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  18 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини чипталари Қўқонда ҳам сотилади Янгиликлар

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини чипталари Қўқонда ҳам сотилади

Теглар :  Қўқон-1912Нефтчи
Олий лига ўйинлари сарҳисоб палласига етиб келгани сари, ўйинлар шиддати ҳам ошиб бормоқда.

Кучли ўнликка киришни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги турда Фарғонада “Нефтчи” жамоасиинг меҳмони бўлишади. Ўзига хос вилоят дербисига бўлган қизиқишни юқори бўлишлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар иккала клуб маркетинг хизмати вакиллари келишган ҳолда Қўқонда хам чипталар сотувини йўлга қўядиган бўлишди. “Дерби”ни ўйингоҳда кўрмоқчи бўлган Қўқонлик мухлислар эртага соат 9-00 дан бошлаб Қўқондаги “Марказий”  ўйингоҳ кассаларидан чипта харид қилишлари мумкин.

Чипталар нархи Фарғоналиклар томонидан 10 000 сўм қилиб белгиланган.  Мухташам “Истиқлол” ўйингоҳида Қўқонлик мухлислар учун 12-13-14-15-секторлар ажратилган. Эслатиб ўтамиз “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги вилоят дербиси 30 октябрь куни соат 16-00да бошланади. Бу жамоаларнинг ўринбосарлари учрашуви  эса 29 октябрь куни Қиргулидаги “Нефтчи” ўйингоҳида соат 15-00да бошланади.

Мухлисларимизни Фарғонада ҳам жамоамизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришга чорлаб қоламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика