UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  0 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  7 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  14 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  8

“Нефтчи” ПФКда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида расмий баёнот Янгиликлар

“Нефтчи” ПФКда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида расмий баёнот

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” профессионал клуби жамоа таркибидаги кутилаётган ўзгаришлар борасида расмий баёнот беради:

Айни пайтда фарғоналиклар жамоаси ЖЧ-2018 муносабати билан чемпионатда юзага келган танаффус сабаб қисқа таътилга чиққан. Дарҳақиқат, шу кунларда жамоа сафини тарк этган ва клубга келиб қўшилиши кутилётган янги футболчилар ҳақида турли-хил норасмий хабарлар мавжуд.

Сўнгги йилларда “Нефтчи” жамоаси ёшлар борасида муваффақиятли сиёсат олиб бормоқда. Жорий мавсумда ҳам жамоанинг асосий ўзагини ёшлар таркибидан етишиб чиққан махаллий ўйинчилар ташкил этди. Шунингдек, мамлакатнинг турли-хил ёш тоифасидаги терма жамоалар йиғинига “Нефтчи”нинг кўплаб футболчилари мунтазам жалб қилиб келинмоқда.

18 июнь куни Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман очилади ва клублар ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олиш имкониятига эга бўлишади. Шу кунларда “Нефтчи”нинг бир қатор тажрибали ва ёш ўйинчиларга Суперлига  клубларидан таклифлар тушаётганини маълум қилиб ўтмоқчимиз. Хусусан, Авазбек Ўлмасалиев, Аброрбек Исмоилов, Достонбек Турсунов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда Алишер Саматовларга 2-3 та клублардан жиддий таклифлар келиб тушмоқда. Бироқ “Нефтчи” ПФК ҳамда ушбу ўйинчилар ўртасида амалдаги шартномалар мавжуд ҳисобланади. Шуни қўшимча қилиш керакки, клуб мазкур ўйинчиларни ўз таркибиди сақлаб қолишга интилади. Бироқ футболчиларга келиб тушаётган таклифларда “Нефтчи” жамоасининг манфаати учун қулай бандлар бўлса, жамоамизнинг фойдаси учун хизмати қиладиган шартлар мавжуд бўлсагина клуб ўйинчилар борасида музокара олиб бориши мумкин.

Айни пайтда бир қатор Суперлига клублари каби “Нефтчи” жамоасида ҳам молиявий қийинчиликлар мавжуд. Шу сабаб, украиналик маҳоратли дарвозабон Виталий Мирнийнининг жамоада қолиши катта суроқ остида турибди. Дарвозабоннинг ўзи ҳам мураббийлар штаби ҳам уни “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттиришини истайди. Агар клубдаги молиявий аҳвол яхшиланмаса, Мирний жамоа билан хайрлашади. Айни пайтда дарвозабон ўз юртида таътилни ўтказмоқда. Виталий билан боғлиқ вазият ой охирига қадар ўз ечимини топади.

Шунингдек, “Нефтчи” мураббийлар штаби Суперлиганинг бир неча клубларидаги ўйинчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Хусусан 5-6 нафар янги ўйинчилар “Нефтчи” сафига келиб қўшилиши кутилмоқда. Агар янги футболчилар билан музокаралар муваффақиятли якунланса, улар жамоанинг 20 июнь кунги йиғинига келиб қўшилишади. Воқеалар ривожи давом этмоқда.

“Нефтчи” клуби мухлислардан жамоа ҳақида тарқалётган турли-хил миш-мишларга эътибор қилмаслигини сўрайди. Жамоага доир сўнгги янгиликларни клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида кузатиб боринг.


“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика