"Нефтчи" ўз майдонида "Насаф" билан очко бўлишиб олди

Aziz Tukhtamuradov
21 июн 2016, 20:15
Олий лига 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.


Фарғонадаги ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов гол урди - 0:1. Учрашувнинг 43-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Шерзод Ҳакимов гол урди - 1:1.

65-дақиқада Саматовнинг пасидан кейин Мурод Бобожонов меҳмонларни ранжитди - 2:1. Ўйиннинг 89-дақиқасида Артур Геворкян ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Шукурали Пўлатов пенальтидан гол ура олмади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши) 2:2
21 июнь 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Б. Намозов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Р. Серазетдинов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Голлар: Бобур Абдухолиқов 1, - 0:1. Шерзод Ҳакимов 43, - 1:1. Мурод Бобожонов 64, - 2:1 (Алишер Саматов). Артур Геворкян 89, - 2:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Шукурали Пўлатов 90+2 (устун)"Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 3.Шукурали Пўлатов, 8.Умиджон Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов, 10.Мурод Бобожонов (26.Отабек Исроилов, 74), 15.Ҳусниддин Ғофуров, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Саматов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов
Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Сардор Қулматов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 25.Иброҳим Нўъмонов, 44.Ислом Тошпўлатов

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азиз Ғаниев (38.Дониёр Нарзуллаев, 75), 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (34.Фаррух Сайфиев, 4), 10.Дилшод Раҳматуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов (9.Илҳом Шомуродов, 62), 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 19.Деян Больевич, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобур Абдухолиқов
Захира: 25.Элдор Суюнов, 16.Дилшод Хушбаков, 27.Ислом Рашидхонов, 42.Нажмиддин Нормуродов


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›