"Нефтчи" - "Насаф" учрашуви чипталари 28 февраль куни сотувга чиқади
26 фев 2018 15:57
Янгиликлар
"Нефтчи" - "Насаф" учрашуви чипталари 28 февраль куни сотувга чиқади
1 март куни “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари Суперлиганинг илк турида тўқнаш келади.
Ўйин Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади.
Айни пайтда кўплаб мухлисларни чипталарнинг қачон сотувга чиқиш қизиқтирмоқда. “Истиқлол” стадиони маркетинг хизмати берган маълумотга кўра, чипталар 28 февраль куни сотувга чиқади. Нархлар эса қуйидагича:
1.СИП – 15 000 сўм
2.Оддий сектор – 10 000 сўм
Шунингдек, стадионда оилавий секторлар ҳам ташкил қилинди. Унга кўра 28-сектор оилавий футбол мухлисларига ажратилди. 23-сектордан эса “Нефтчи”нинг “Жонкуяр мухлислар” фан-клуби ўрин олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар