UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади"   14 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   1 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1

"Нефтчи": Мухлислар билан жонли мулоқот ўтказилди Янгиликлар

"Нефтчи": Мухлислар билан жонли мулоқот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Фарғонада “Нефтчи” мухлислари ва расмий шахслар билан учрашув бўлиб ўтди.

Кеч соат 18:00га яқин бошланган жонли мулоқотда “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзе ҳамда Фарғона шаҳрида янги қад ростлаган “Истиқлол” номли стадион директори Илҳомжон Собитов ва директор ўринбосари Алматжон Ҳомитов йиғилган ишқибозларнинг бир қатор саволларига жавоб бериб ўтишди.

“Киргули СК” стадионида йиғилган мухлислар сони шу куни 100дан зиёд бўлди. Ишқибозлар мулоқот жараёнида бевосита “Нефтчи” машғулотларини ҳам кузатиб борди.

Дастлаб сўзга чиққан клуб раиси Тоҳир Кападзе жумладан шундай деди: - Авваламбор бугун сизлар билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. “Навбаҳор” билан ўйиндан сўнг кўпчилик ишқибозлар менга учрашув ташкил этишни сўради. Билсанглар олдин ҳам айтганман, бир ойда бир маротаба ишқибозларимиз билан учрашиб, улар билан суҳбатлашамиз. Кимда қандай саволлар бор? Кимнинг қандай таклифи бор? Сиздек содиқ мухлисларнинг фикрини албатта тинглаймиз, ундан ўзимиз учун тўғри хулоса чиқариб оламиз. Мақсадимиз битта. Яъни Фарғона футболини янада юксалтириш. Бунинг учун барчамиз аҳил бир оиладек бўлишимиз керак бўлади. Мазкур учрашувни ташкил этаётганимизнинг яна бир сабаби шуки, охирги пайтларда қаерда бўлмай, мухлислар Фарғонадаги янги қуриб битказилаётган “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” қачон ўйнашни бошлайди?  Шуни инобатга олиб, стадион раҳбариятини ҳам бугунги учрашувимизга таклиф этдик. Қимматли вақтларини аямасдан тадбиримизда қатнашаётгани учун уларга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим.

Шундан сўнг стадион директори Илҳомжон Собитов сўз олиб, дастлаб стадион ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

- Ассалому алайкум, хурматли футбол ишқибозлари. Бугунги учрашувга таклиф этишганидан жуда хурсанд бўлдик. Аслида ўзимизда ҳам шундай ният йўқ эмасди. Чунки янги стадион бугунги кунда футболга бефарқ бўлмаган кишиларни қизиқтириб келмоқда. Стадионимиз режага кўра, 1 сентябрь куни фойдаланишга топширилиши керак эди. Лекин айрим техник сабабларга кўра, бу муддат бирозга чўзилди. Стадионда ҳамон пардозлаш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Қурилиш 2012 йилнинг январь ойидан бошланган. 20 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Умумий ер майдони 22 гектарни ўз ичига олади. Шундан 10 гектарига кўкамламзорлаштириш ва хориждан келтирилган бир қатор манзарали дараҳтлар ўтқазилган.

6 гектари эса стадион учун ажратилган. Тринубага ўриндиқлар Жанубий Кореядан олиб келинди. Ўйлаймизки мухлислар учун жуда қулай бўлган шароитлар яратилган. Хусусан ҳожатхона жуда катта қурилган. Тозаликка ва ҳар қандай жаҳон андозаларига тўла жавоб беради. Трибунага кириб, чиқиш учун 8та эшик бор. 13х4 ҳажмда замонавий электрон табло олиб келинган. Ўйин пайтида гол бўлган холат ва умуман учрашув чоғида мунтазам ишлаб турадиган таблода ҳавфли вазиятларни ҳам қайтадан кўриш имкони бўлади. Жамоалар учун кийиниш ва ечиниш хоналари 2тадан 4та қилинган. “А” ва “Б” класс тоифасида. Булар ҳам халқаро талабларга тўла жавоб беради. 9 қатордан иборат югуриш йўлакчаси бор. Унинг ранги қизил кўринишда бўлади. Стадиондаги секторларнинг умумий миқдори 32тани ташкил этади. Спортнинг бошқа турлари бўйича ўтказиладиган мусобақалар жараёнида машъала ёқиш учун стадионнинг марказий қисмида махсус жой қилинган.

Стадионнинг ичига икки томондан кириш мумкин бўлади. Стадионнинг олди ва орқа томонида чипта сотиш учун касса дўконлари жорий этилган. Шунингдек мухлислар учун яна бир қулайлик томони, 650та автомашинага мўлжалланган махсус турар жойлар қилинган.  Ёриткич прожекторлари 56 метрдан иборат. Уни Хитойда тайёрлаб олиб келинди. Ҳозирга келиб, унинг асосий қисми ўрнатиб бўлинди. Хитойдан мутахассислар келишин кутмоқдамиз. Айнан улар келиб, ўрнатиб беради. Стадион ичида емоқ учун буфетлар қурилган. Умуман олганда, ишқибозларимиз учун барча шароитлар муҳайё этилган. Қолаверса жамоалар ва тартибни сақлаш ходимлари учун ҳам қулай шароитлар яратилган.

Стадион директорининг берган маълумотларидан сўнг, ишқибозлар Илҳомжон Собитовга яна бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

- Янги қуриб битказилган стадион ҳақида интернет нашрларида ўқиб турамиз. Лекин унинг номини очиғи, билмасдим. Нима учун айнан “Истиқлол” дея ном берилди? Кейин саволимнинг иккинчи қисми шундан иборатки, бизда ўйинлар эрта вақтда бошланади, нима учун биздаги янги стадионнинг устки қисми очиқ холатда. Шуни худди Европадаги ареналар каби, ёпиқ холатда қурса бўлмасмиди?

- Фарғона вилояти футбол федаерация томонидан “Истиқлол” дея ном берилди. Агарда у “Нефтчи” клубининг шахсий стадиони бўлганида, клуб номи берилиши ҳам мумкин эди. Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, стадионнинг қурилиши олдидан шундай проект қилинганки, унда стадионинг устки қисми очиқ холатда қурилиши режалаштирилган. Ушбу холатига ҳам катта маблағ сарф этилган. Сиз айтгандек, қилиш учун янада қатта сумма талаб этилади. Қолаверса унинг фойдаланишга топширилиши ҳам яна бироз муддатга чўзилиб кетади.  

- Стадионда мухлислар сиғими 20 000 экан. Бу оз эмасми? 

- Бу нарса ҳукмат томонидан режалаштирилган проект бўйича қилинган. Сизга шуни айтаманки, бу менга боғлиқ эмас.

- Чипталар сотуви қандай бўлади?

- Шу кунгача чипталар оддий қоғозларга, махсус муҳр босилиб чиқарилмоқда. Шу боис илгари қалбаки чипталар кўп бўлган. Янги стадионга эса чипталар штрих кодли чиқарилади. Ҳар бир мухлис олган чиптасини, стадионга киришда махсус аппаратга тутиб тасдиқдан ўтказган холда кейин киради. Ундан кейинги одам бу чиптани тутиб, бошқа кира олмайди. Мавсумий чипталар ҳам жорий этилади. Чиптанинг нарҳи қанча бўлиши ҳозирча расман аниқ бўлмади. Лекин табиийки янги стадионга кириш учун чипта нарҳи маълум миқдорда ошади. Чунки бундай катта стадионни талаб дажарасида бўлиши айнан чиптадан тушган молия эвазигадир. Қолаверса 100 зиёд ишчи ходимлар бор. Электр энергия ва бошқа ўзига яраша сарф-ҳаражатлари мавжуд.

- Чипта сотиш учун мўлжалланган касса дўконлар сони кўпайтириладими? Чунки ҳозир бу борада қийинчиликларга дуч келяпмиз?

- Стадион худудида 4та касса дўкони мавжуд. Бундан ташқари “Дамас” автомашиналарида ҳам чипта сотувини йўлга қўямиз. Афиша чиқариб, автоуловларда туман ва бозор ҳудудларга бориб, чипта сотувини жорий этишни режалаштирганмиз. Умид қиламизки, шунда туманлардан келадиган мухлислар учун ҳам бироз бўлсада қулайлик яратилади. Ушбу масала юзасидан ходимлар олганмиз. Бизга қанча кўп мухлис келса, шунча яхши

- У холда мухлислар учун лоторея ва шунга ўхшаш кўнгилочар тадбирлар бўладими?

- Буни ўйлаб қўйганмиз. Албатта ташкил қиламиз.

- Қачондан фойдаланишга топширилиши мумкин?

- Бунга аниқ жавобни ҳозир айтиш қийин. Махсус ёриткичнинг барчаси бутунлай ўрнатиб бўлинган кейин, маълум бўлади. Насиб қилса жорий мавсум очилишига умид қилмоқдамиз.

- Қачонгача “Нефтчи”ни ўйинини кўриш учун Қўқонга борамиз?  

- Янги стадионимиз фойдаланишга топширилганидан сўнг, бормайсиз. Шундан сўнг қўқонликларни Фарғонага таклиф қиламиз (шу ерда бироз кулгу - муаллиф).  

- Майдоннинг холати қай даражада?

- Чимни яхши холатда дейиш мумкин. Қаров бўляпти.

Мухлислар яна бир қатор саволларга жавоб олди. Стадион директори И.Собитов янги стадионда ишқибозлар клуби учун махсус сектор ажратилишини такидлаб ўтди. Кейинги мавсумдан бошлаб, 12-рақам мухлислар учун эканлигини ҳам айтиб ўтилди. Ишқибозларни эса янги стадионда тартибли ва ҳар томонлама намунали бўлишлари талаб этилиши аълоҳида такидланди. Стадионда шунингдек ОАВ ходимлари учун ҳам барча қулайликлар яратилгани айтилди.

Бундан ташқари жамоага оид қатор саволлар билан мухлислар “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзега ҳам мурожаат этишди. Бу ҳақда кейинроқ сайтимизда батафсил ўқишингиз мумкин. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика