UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Нефтчи" - Фарғона вилояти ҳокими кубоги соҳиби! Янгиликлар

"Нефтчи" - Фарғона вилояти ҳокими кубоги соҳиби!

Бугун "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Мусобақа бош соврини учун кечган баҳсда Фарғонанинг "Нефтчи" ва Яйпаннинг "Турон" жамоаси баҳс олиб бордилар. Учрашувда ҳисоб яйпанликлар томонидан очилди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида бурчак тўпидан узатилган тўпни "Турон" футболчиси Ғолиб Сарибоев боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Учрашувнинг 27-дақиқасида "Нефтчи" футболчиси Достонбек Бобожонов кучли зарба билан "Турон" дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа вакилларида ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. 65-дақиқага келиб "Нефтчи" вакиллари ҳисобда олдинга чиқиб олдилар, гол муаллифи Исломбек Каримов бўлди. Учрашувнинг сўнги дақиқалари ўтиб бораётган вақтда бош ҳакам "Нефтчи" дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини "Турон" футболчиси Дилшод Хушбаков аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди. Учрашув шу натижа билан якунига етди.

Мусобақа регламентига кўра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида омад фарғоналикларга кулиб боқди - 4:1. Шу тариқа "Нефтчи" мусобақанинг бош совринига эга чиқди.

Финал учрашуви якунида "Ҳоким кубоги - 2020" мусобақасининг ғолиб жамоалари, шунингдек турнир жараёнида фаол меҳнат қилган турли ОАВ вакиллари ва бир қатор мутасадди ташкилотлар ходимларини тақдирлаш маросими ўтказилди.


"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”. Финал
“Нефтчи” – “Турон” – 2:2
Голлар
: Ғолиб Сарибоев (15), Достонбек Бобожонов (27), Исломбек Каримов (65), Дилшод Хушбаков (90-пен)
Пенальтилар бўйича 4:1
“Нефтчи”: 1. Шерзод Абдураимов, 3. Миржалол Неъматов, 7. Исломбек Каримов, 8. Элдор Эргашев, 9. Алишер Абдувоҳидов, 10. Ислом Тошпўлатов, 11. Достон Бобожонов, 13. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 18. Жавоҳир Расулов, 23. Асил Ғойибжонов, 92. Достон Тошматов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 5. Бобур Исроилов, 15. Жамшид Тўрақулов, 20. Абдужалил Маназаров, 22. Дилшод Умрзақов, 28. Дурбек Камолов, 44. Дониёр Мадаминов.
“Турон”: 30. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазиз Абдураимов, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Соҳибов, 14. Дониёр Исмоилов, 15. Шохрух Холматов, 19. Аслиддин Тоштемиров, 21. Отабек Миралиев, 23. Хуршид Асқаралиев, 27. Ғолиб Сарибоев.
Захира: 12. Мирзоҳид Жалилов, 7. Муҳаммадкомил Низомов, 11. Даврон Исақов, 17. Достон Мелиқўзиев, 19. Дилшод Баратов, 20. Дилшод Хушбаков, 22. Иброҳим Аҳмаджонов, 25. Исмоил Охунжонов, 77. Билолиддин Тошмирзаев.


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика