UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   0 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  0 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  0 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  3 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  9 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 45 ёшда! Янгиликлар

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 45 ёшда!

Бугун яқин ўтмишнинг таниқли дарвозабонларидан бири Георгий Забиров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

У бугун 45 ёшга тўлди. Забиров 1974 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. Футболчилик фаолиятини "Чирчиқ" жамоасида бошлаган Георгий кейинчалик "Пахтакор", "Бинокор", МҲСК, "Кимёгар", "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Энг гуллаган даври 1996-2004 йиллар оралиғига тўғри келади. Забиров айнан шу йилларда шонли "Нефтчи" сафида ўйнаган. 2001 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган. У "Нефтчи" таркибида 204 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 171 та гол ўтказиб юборган.

"Нефтчи" сафидаги ишончли ўйинлари сабаб 2000 йилда миллий терма жамоадан чақирув олади ва Осиё Кубоги-2000да майдонга тушади. Лекин худди терма жамоамизда бўлгани каби иштирок омадсиз чиққан. Георгий Забиров 2006 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. У 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2003 ва 2004 йилларда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 1997, 1998, 2001 ва 2002 йилларда эса Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнаган.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Георгий Забировни сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика