UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқа ўн киши бўлиб қолишди  24 19:02"Барселона" — "Мальорка". Таркиблар маълум  0 18:58"Челси", "Арсенал" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  0 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  6 17:33"Дибба" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  0 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  22 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  5 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  1 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  13 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  5 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4

"Нефтчи" — "чемпион"... Янгиликлар

"Нефтчи" — "чемпион"...

Футболнинг ёзилмаган қоидаси бор: "жўжалар саналадиган" пайтда ким яхшироқ ҳолатда бўлса, "улоқ"ни ўша илиб кетади.

Чемпионат якунига оз қолди. Суперлиганинг 2-босқичини қайси жамоалар кўнгилдагидек ўтказаётганини билиш мақсадида сўнгги 5та тур (16-20) натижаларига диққат қиламиз. 

Жиззах осмонида "қора булутлар"

Кишининг эътиборини тортадиган биринчи жиҳат шуки, ОФК кубогини (биз учун) кутилмаганда тарк этган "Сўғдиёна"нинг ишлари ички чемпионатда ҳам юришмаяпти. Суперлигани юқори кайфиятда бошлаган Улуғбек Бақоев шогирдлари охирги 5 ўйинда атиги 2 очко жамғаришди. 

Сизни ҳайрон қолдириши мумкин, аммо бу лигадаги энг ёмон натижа ҳисобланади. Жиззахнинг "бўрилари" охирги 450 дақиқа мобайнида рақиб дарвозасини бор-йўғи 1 марта ишғол қилишди (Про лига йўлланмаси учун асосий даъвогар бўлиб турган, "Динамо" футболчилари ҳам бу орада 5 та гол уришган).

"Навбаҳор" етакчиликни бой берди

15-турдан кейин Самвел Бабаян шогирдлари мусобақада карвонбошилик қилаётган эди. Бироқ, кейинги даврда фақатгина "Қизилқум" мағлуб қилингани боис, "Пахтакор" ва "Насаф" Наманган клубидан ўзиб кетди. 

Охирги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"нинг мағлубиятсиз сериясига якун ясаган Рўзиқул Бердиев шогирдлари айни пайтда олтин медаллар учун асосий даъвогар бўлиб туришибди.

Шунингдек, "аждарлар" ўйин сифати борасида ҳам яхшироқ кўринаётганини унутмаслик керак. Чемпионатнинг ортда қолган даврида барчадан кўпроқ (32) тўп киритган "Насаф" футболчилари гол ўтказмаслик борасида ҳам энг яхши натижани қайд этишяпти (10).

Левченкога тасанно!

Тожикистонлик мутахассис келганидан кейин "Нефтчи"да жуда катта прогресс кузатилди. Мўминжонов бошчилигида 1-даврани 13-ўрин билан якунлаган фарғоналикларни айнан Виталий Левченко қутқариб қолди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Унинг жамоаси охирги 5 турда 13 очко тўплади. Бу Суперлигадаги энг яхши натижа бўлиб турибди... 

Қолган клубларнинг 16 — 20-турларда қайд этган статистикаси билан танишинг. Жадвалда "Нефтчи" чемпион...

жамоа номиочко
"Нефтчи"13
"Насаф"11
"Металлург"10
"Пахтакор" 8
АГМК 
"Бунёдкор"8
"Олимпик"6
"Навбаҳор" 6
"Қизилқум"6
"Сурхон"6
"Қўқон-1912"3
"Локомотив"3
"Динамо"2
"Сўғдиёна"2

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика