UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  2 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  5 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  7 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

“Нефтчи” – “Бухоро”: 48-учрашувга Фарғона мезбонлик қилади Янгиликлар

“Нефтчи” – “Бухоро”: 48-учрашувга Фарғона мезбонлик қилади

Теглар :  НефтчиБухоро
Олий лигамизда кўп сонли ашаддий мухлисларга эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари 27-турда яна тўқнаш келишмоқда.

Янги мавсум аввалида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган ва анча рақобатдош жамоа шакллантирган бухороликлар бу йилги мавсумда мазмунли ўйин ва ижобий натижалар қайд этишмоқда. Олий лига-2016нинг етакчи жамоаси 27-турда Фарғонада меҳмон бўлади. Қуйида ушбу рақибларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни келтириб ўтамиз.
 
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР:

Миллий футболимизда ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари Олий лигада 47 марта ғолиблик йўлида кураш олиб боришган. Мазкур рақибларнинг ўзаро статистик маълумотларида “Нефтчи”нинг ижобий натижаларига гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ўтказилган учрашувларнинг 34 тасида Андрей Фёдоров шогирдлари ўз зафарларини нишонлашган. Жамшид Саидов бошчилигидаги бухороликлар эса 11 марта “Нефтчи”ни уч очкодан қуруқ қолдиришган. 2 та баҳсда  томонлар дўстлик кўчасини танлашган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 97:40. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 104 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.Энг йирик ҳисоблар ҳақида гап кетганда, “Нефтчи” Олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ УЧРАШУВ:

Ушбу мавсумда “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари ўртасидаги илк ўйин Бухоро шаҳрида ўтказилди. Равшан Эрматов ҳакамлик қилган беллашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришишган. Баҳс тақдирини Баҳодир Пардаев ҳамда Азиз Ибрагимовлар томонидан киритилган тўплар ҳал этган. 2:0.

ФАРҒОНАДАГИ ЎЙИНЛАР:  

Статистика шуни кўрсатадики, бухороликлар Фарғонада хеч қачон “Нефтчи”ни юта олишмаган. Умуман олганда “Бухоро” учун Водий клуби уйидаги учрашувлар омадсиз кечган. Андрей Фёдоров шогирдлари ўз майдонларида бу рақибни мунтазам мағлуб этиб келмоқда. 2015-йили “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Бухоро” баҳсида ҳам фарғоналиклар Акмал Холматов муаллифлик қилган гол эвазига уч очкони расмийлаштиришган.

Фарғонада ўтган сўнгги олти учрашув:

2015 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2014 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2013 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2012 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1
2011 «Нефтчи» – «Бухоро» 2:0
2009 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1

НАВБАТДАГИ БАҲС:


“Бухоро” жамоаси Фарғона сафари олдидан ишончли натижа қайд этди. Саидов жамоаси 26-турда Тошкентнинг “Локомотив” клубини мағлуб этди. Умуман олганда, бухоролик футболчилар Водийга яхши кайфиятга етиб келишмоқда. “Нефтчи” эса ўтган турда Қўқон жамоасидан мағлуб бўлди ва навбатдаги уй учрашувида мухлислар улардан ғалаба қозонишни талаб этишлари аниқ. Айнан шу омилларни инобатга олсак, “Истиқлол”да анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлиши таҳмин қилиш мумкин.
 
“Нефтчи” (Фарғона) – “Бухоро” (Бухоро)
29 октябрь 2016. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).


“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика