UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  0 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  2 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  6 15:10Про лига. "Олимпик" "Арал"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  13 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  4 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  16 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5

"Нефтчи" 26 январь куни шартнома тузган футболчи билан хайрлашди Янгиликлар

"Нефтчи" 26 январь куни шартнома тузган футболчи билан хайрлашди

"Ҳоким Кубоги-2021" якунланганидан сўнг турнирда иштирок этган "Нефтчи" клуби футболчиларига қисқа муддатли таътил тақдим этилган.

Янги футбол мавсумига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи  яна Тошкент шаҳрига кўчирилади. Жамоа аъзолари 8 февраль санасидан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришадилар. Пойтахтдаги йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш билан биргаликда жамоа таркибини шакллантириш борасида ҳам ишлар олиб борилади. 

Хабарингиз бор,"Ҳоким Кубоги-2021" мусобақаси давомида жамоага бир қатор легионер футболчилар таклиф этилган бўлиб, мураббийлар штаби уларни турнир орқали кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилдилар. Жумладан, сербиялик Дарко Станоевич (каттаси)ва Дарко Станоевич ( кичиги)лар мураббийлар штабида илиқ таассурот уйғотган ва улар кейинги тайёргарлик жараёнида иштирок этишади. Яна бир сербиялик легионер ҳужумчи  Неманья Обрадовичнинг ҳаракатлари эса мураббийларга маъқул келмаганлиги боис, ҳар иккала томонларнинг розилиги орқали у билан илгари тузилган шартнома бекор қилинди ва сербиялик ҳужумчи ўз юртига жўнаб кетди. Шундан келиб чиқиб, таркибни тўлиқ шакллантириш  борасидаги  селекция ишлари давом эттирилади ва йиғинга бир қатор футболчиларнинг келиб, кўрикдан ўтишлари белгиланган. 

Жамоанинг Тошкентдаги тайёргарлик босқичи давомида  мураббийлар штаби 4 та назорат учрашуви ўтказиш бўйича режа тузишган.




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика