"Нефтчи": 21 июнь куни “Насаф”га қарши ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
19 июн 2016, 12:48
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Олий лига 13-тур доирасидаги Қаршининг “Насаф” жамоаси билан бўлиб ўтадиган баҳсга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Хабарингиз бор, Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар 21 июнь куни ўз майдонларида “Насаф” жамоаси билан беллашадилар. “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоаларининг Олий лигадаги 39-учрашувига бўлган қизиқиш хар доимгидек юқори деб айтиб ўтишимиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйиндан бир кун аввал “Нефтчи” – “Насаф” ўринбосарлари учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида 20 июнь, соат 18:00да старт олиши режа қилинган.

Асосий таркиб жамоалари эса “Истиқлол” стадионида ўзаро рақобат олиб боришади. Баҳснинг бошланиш вақти соат 18:30га белгиланди. Сешанба оқшомида бўлиб ўтадиган ўйинда “Нефтчи” яшил-кўк рангли спорт либосларида ҳаракат қилса, қаршиликлар  оқ рангдаги формада майдонга чиқишади.

 

20 ИЮНЬ.

Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони. Соат 18:00.

Ёшлар лигаси. “Нефтчи” – “Насаф”

21 ИЮНЬ.

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. Соат: 18:30.

Олий лига. “Нефтчи” – “Насаф”

 

Барча футбол мухлисларини мазкур учрашувларга чорлаб қоламиз!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz