

Унда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона голни Шаҳзод Убайдуллаев 89-дақиқада пенальтидан урди.
Жамоа Суперлигадаги сўнгги ғалабасини 2018 йилнинг 19 октябрь куни "Қизилқум"га қарши баҳсда қўлга киритган эди. Орадан 1230 кун ўтгач, фарғоналиклар элитада яна ғалаба қозонишди.




