UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  5 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  13 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0 10:42Суперлига стадионларини мавсумга тайёрлаш бошланди  8 10:10"Металлург" қишда трансферга қўйган футболчи Черногория клубига ўтди  2 09:44ЕЧЛ плей-офф. "Манчестер Сити" бугун "Реал"га қарши ва бошқа учрашувлар   50 09:09РПЛ қишки кубоги. ЦСКА "Краснодар"га мағлуб бўлди. Файзуллаев захирадан майдонга тушди  5 08:38Расман: Пшемислав Франковски - "Галатасарой" футболчиси  3 08:05"Қизилқум" дарвозабони собиқ жамоасига қайтди  0 07:30"Бунёдкор" дарвозабони легионерга айланди  1 03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  4 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  27 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  11 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  3

Небойся Йовович: "Қаршидан ОЧЛ гуруҳ босқичига бериладиган йўлланма билан қайтмоқчимиз" ФОТО Янгиликлар

Небойся Йовович: "Қаршидан ОЧЛ гуруҳ босқичига бериладиган йўлланма билан қайтмоқчимиз" ФОТО

Кеча "Ал Файсали" Қаршига жуда кеч келгани сабабли меҳмонлар жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмаганди.

Аммо "CA" сайти мухбирлари Тошкентдаги аэропортдаёқ "Ал Файсали" бош мураббийи Небойся Йовевичнинг фикрларини олишга муваффақ бўлишганди.

"Ал Файсали" бош мураббийидан аэропортда олинган интервью

Ҳозир Қарши шаҳридаги "Марказий" стадион матбуот анжуманлари залида "Ал Файсали" бош мураббийи Небойся Йовевич иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда жамоа бош мураббийи ҳамда футболчилар Ҳалил Бениатия ва Юсуф Роажди иштирок этишди. Қисқа давом этган матбуот анжуманида Небойся Йовович ўйин олди ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор шуни айтиб ўтмоқчиманки, баъзи бир муаммоларга қарамасдан Қаршига етиб келдик. Иорданияда турган мухлисларимиз учун бугун жамоамизнинг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Иорданияга ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган ҳолда қайтишни режалаштирганмиз.

Таркибдаги баъзи футболчиларда жароҳат мавжуд. Лекин шунга қарамасдан таркибдаги мавжуд футболчилардан тўлиқ фойдаланишга ва биз учун керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Пенальтилар серияси? Биз учрашув давомида ҳар қандай сценарийга шай ҳолатда тайёргарликка эгамиз. Плей-офф ўйини бўлгани учун барча жиҳатларни инобатга олганмиз, - деди "Ал Файсали" бош мураббийи Небойся Йовович.


Юсуф Роажди: - Қаршига ғалаба учун келганмиз. Мухлисларимиз биздан ажойиб ўйинни кутишмоқда. Биз эса уларга ғалаба ва гуруҳ босичига йўлланмани тақдим этмоқчимиз. "Насаф"га қарши баҳсда махсус режамиз бор.


Ҳалил Баниатия: - Иордания шаънини ҳимоя қилишимизни унутмаган ҳолда ўйнаймиз. Шу боисдан ҳам фақат ва фақат ғалаба учун курашамиз. Шунингдек, бизни илиқ кутиб олишгани учун "Насаф"га ташаккур билдирамиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика