

"Тоттенхэм" матбуот хизмати хабар беришича, футболчи янги мавсумда 28-рақам остида ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ндомбеленинг трансфери "шпорлар" учун 60 миллион еврога тушган.
Томонлар 5 йиллик келишувга эришган бўлиб, шартнома бандларидан бирида уни бир йилга узайтириш ҳам кўзда тутилган.
Ндомбеле якунланган мавсум “Лион” сафида 49 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 8та ассистга эришган.




