

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ҳакамлар ва инспекорлар қўмитасининг 2019 йил 16 декабрь кунги 16-сонли баённомасига асосан, Ўзбекистон Республикаси худудида Профессионал футбол клублари ва ҳаваскор жамоалари иштирокидаги ўртоқлик назорат учрашувларини ўтказиш учун қуйидаги нархлар белгиланди.
Бош ҳакам (1 киши) – 200 000 сўм.
Қанот ҳакамлари (2 киши) – 100 000 сўмдан.
Назоратчи ҳакам (1 киши) – 100 000 сўм.
Ўртоқлик назорат учрашувларини ўтказилиши белгиланган жойга мувофиқ, ҳакамларни йўл кира ҳаражатлари ўрнатилган тартибда футбол жамоалари ҳисобидан қопланади.




