UZ

Сўнгги янгиликлар

00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  3 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  6 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  11 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1

Назорат учрашуви. "Нефтчи" - "Локомотив" 3:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Нефтчи" - "Локомотив" 3:2

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
“Нефтчи”нинг бу галги рақиби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Локомотив” жамоаси бўлди. Ўйинда “Нефтчи” футболчилари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Жамоамиздан биринчи голни “Локо”нинг собиқ ҳужумчиси Зайниддин Тожиев киритди. Бу яқинда жамоамиз сафига келиб қўшилган Тожиевнинг “Нефтчи” таркибидаги иккинчи голи саналади. Зайниддин якшанба куни бўлиб ўтган “Олмалиқ”қа қарши ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этганди.

Иккинчи голни яна бир янги ўйинчи Вячеслав Пономарёв киритган бўлса, учинчи гол Сардор Соипов ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб, жамоамиз икки кунда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди ва ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви
«Локомотив» - «Нефтчи» 2:3
Голлар
: Тожиев, Пономарёв, Соипов. 
“Нефтчи” биринчи бўлимда майдонга тушганлар: Фаррух Турдалиев, Шавкат Насибуллаев, Вячеслав Пономарёв, Антон Монахов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ғайрат Жумаев, Мирзакамол Камолов, Ғулом Ўрунов, Санжар Асқаралиев, Зайниддин Тожиев, Отабек Исроилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ғайрат Ҳасанов, Шукурали Пўлатов, Сардор Мирзаев, Носир Отақўзиев, Мўйдин Мамазулумов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов, Сардор Соипов.


“Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика