UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  2 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  1 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  4 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  6 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2

Назорат учрашуви: “Насаф” - “Навбаҳор” 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Насаф” - “Навбаҳор” 2:1

Бугун Тошкентдаги ЖАР стадиони машғулотлар майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказган футболчиларимиз кичик ҳисобда ғалабага эришишди.
Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида иккинчи назорат учрашувини ўтказган Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи бўлимда Азамат Алланиязовнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бўлим якунига етаётган бир пайтда “Насаф” ҳимоячиси Одил Ҳамробеков рақиб футболчиси Абдумалик Абдуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузгач, бош ҳакам ҳимоячимизни майдондан четлатди. Чамаси 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини қайтаришда тўп ҳимоячимизни қўлига тегиб қайтди. Натижада Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвоза томон 11-метрлик жарима тўпи белгиланди. Дарвозабон тўп йўналишини топган бўлсада, Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбаси голга айланди.

Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй бергач, “насаф”чилар рақиб дарвозаси томон босимни оширишди. Натижада “Навбаҳор” дарвозасига икки марта 11-метрлик жарима тўпи белгиланди. Дастлаб Эркин Бойдуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, кейинги сафар Шомуродовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин якунига етаётган бир пайтда барибир қаршиликлар мақсадларига эришишди. Захирадан майдонг тушган Лазиз Убайдуллаев чамаси 18 метрлардан дарвозанинг пастки узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 2:1.

Учрашув якунлангач, қаршилик футболчиларга қисқа таътил эълон қилинди. Жамоа аъзолари 23 июль куни Қаршида тўпланишади ва тайёргарликни воха марказида давом эттиришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика