UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1

Назорат баҳси. “Навбаҳор”- “Навбаҳор” – U-21 – 5:2 Янгиликлар

Назорат баҳси. “Навбаҳор”- “Навбаҳор” – U-21 – 5:2

Теглар :  Навбаҳор
Хабарингиз бор, маълум сабабларга кўра, Coca Cola Суперлига 10-тур баҳслари қолдирилди.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” жамоаси Денис Тойменцов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” – U-21 ёшлар жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди.

Мазкур ўйин 21 июль куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтди. Унда тажриба маҳоратдан устун эканлиги яна бир марта ўз исботини топди.

Ушбу баҳсда Андрей Канчельскис шогирдлари 2та бўлимда икки хил таркиб билан майдонга тушишди.

Гарчи танаффусгача “лочинлар” бир қатор вазиятларга эга бўлишган бўлса-да, бор-йўғи бир марта дарвозани ишғол этишди, холос.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ёшлар жамоаси аъзолари ҳам акаларига муросиб қаршилик кўрсатишга интилишди.

Учрашувнинг 40-дақиқасида маҳоратли ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев жарима майдончаси ичидан кучли зарба йўллаб, жамоасининг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.

Таъкидлаганимиздек, 2-бўлимда “Навбаҳор” майдонга деярли тўлиқ янгиланган таркиб билан майдонга тушди.

Биринчи бўлимда ўйнаган футболчилардан фақатгина тажрибали ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров майдонда қолди ва у ҳам учрашувнинг 55 –дақиқасида Шаҳзод Ҳамидовга алиштирилди.

Иккинчи 45 дақиқалик кескин курашлар остида кечиб, голларга бой бўлди.

Жумладан, Андрей Канчельскис шогирдларидан Исломбек Исоқжонов (2та), Сардор Теляков ва Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев ёшлар жамоаси дарвозасини аниқ нишонга олишган бўлса, Денис Тойменцов шогирдларидан эса Анвар Ҳожимирзаев “дубл”га эришди.

Ўз ўрнида Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, шунингдек, Анвар Ҳожимирзаевнинг биринчи голи ҳам ҳам 11 метрли жарима зарбасидан кейин урилгани, ҳар икки ҳолатда ҳам гол муаллифларига нисбатан рақиб жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилганлигини таъкидлаш жоиз.

Натижада ўртоқлик баҳсида “лочинлар” йирик – 5:2 ҳисобида зафар қучишди.


Назорат-синов баҳси
“Навбаҳор”- “Навбаҳор” – U-21 – 5:2 (1:0)
Наманган шаҳри. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
Музаффар Маматханов, Бобур Ибрагимов, Исроил Имомназаров.
Голлар: А.Турғунбоев (40), С.Теляков (55), И.Исоқжонов (78, 83), Ш.Маҳмудҳожиев (88-пен.) – А.Ҳожимирзаев (70-пен.86).
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Иван Соловьёв,10. Азизбек Турғунбоев, 19. Мирзоҳид Ғафуров, 22. Игорь Голбан, 28. Хуршидбек Мухторов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 70. Аббос Ғуломов, 88. Руслан Болов.
Захирадан майдонга тушганлар: 23.Дилшод Ҳамроев, 2.Миркомил Локаев, 4.Шаҳзодбек Ҳамидов, 5.Ғиёсжон Комилов, 11.Исломбек Исоқжонов,
18.Сардор Теляков, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 27. Ислом Рашидхонов, 77. Павел Голишев, 95. Забиҳилло Ўринбоев.
“Навбаҳор” – U-21: 13.Исломжон Абдуллахонов, 3.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 6.Содиқжон Ортиқов, 15.Обид Жўрабоев, 21.Комилжон Тожидинов, 26.Улуғбек Акназаров, 29.Жамолиддин Баҳромов, 31.Аюбхон Жўраев, 32.Қодирхон Икромов, 38.Достонбек Абдулҳаев, 77.Ҳусайн Эргашбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: 16.Улуғбек Эгамбердиев, 24.Муҳаммад Содиқ Қодиров, 30.Абдужамол Исроилов, 35.Бобиршоҳ Собиров, 39.Камронбек Неъматжонов, 41.Шавкатжон Саттаров, 42.Самандар Жўрабоев, 43. Абдулазиз Ҳотамов,47.Асилбек Орифжонов, 67.Абдурасул Қаюмбаев,94.Анваржон Ҳожимирзаев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика