UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  85 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  128 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

"Наврўз Кубоги"-2019 олдидан "Бунёдкор" ва "Odil Junior" мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

"Наврўз Кубоги"-2019 олдидан "Бунёдкор" ва "Odil Junior" мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Теглар :  Odil Junior
22-26 март кунлари 2006-2009 йилларда таваллуд топган 4 ёш тоифасидаги футболчилар ўртасида "Наврўз Кубоги"-2019 мусобақаси бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан 15 март куни "Бунёдкор" клубида мусобақани юқори савияда ўтказиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "Бунёдкор" ва "Odil Junior" вакиллари иштирок этдилар.

"Клубимиз бош ҳомийларининг асосий талабларидан бири болалар футболига катта эътибор қаратиш. Бундан буён ўсмирлар ўртасидаги яхши савиядаги мусобақаларни кўпайтирамиз. Бу борада "Бунёдкор" клуби президенти Улуғбек Муродиллоевич ҳам четда турмаслигини айтиб, кўплаб мусобақалар ўтказишимиз кераклигини бўлиб ўтган йиғилишда ҳам таъкидлаб ўтдилар. Шу муносабат билан ҳам анъанавий "Наврўз Кубоги"ни бу сафар янада сифатли тарзда ўтказишга қарор қилдик. Бу борада анча йиллардан бери юқори савияда мусобақалар ўтказиб келаётган "Odil Junior" раҳбарияти билан ҳамкорлик қиламиз. Мақсадимиз - асосий жамоамизда бугун мусобақада жавлон урадиган ўсмирларни ўйнаб кетишларини таъминлаш", - деди клуб бош директори Улуғбек Мирзаев.



Йиғилиш давомида тез тиббий ёрдам, ички ишлар ходимлари билан ҳамкорлик ҳамда мусобақанинг баъзи деталлари ҳақида келишиб олинди. Турнир давомида майдон таъминотига Даврон Шоқурбонов масъул бўлади. Академия раҳбариятидан Вадим Шадиматов ва Баҳодир Маҳакамов эса жамоалар билан яқиндан ишлайдилар. Ундан ташқари академия менежери Азамат Зокиров ҳам бевосита мусобақада клубларга ўз ёрдамини бериб боради.

"Odil Junior" болалар футбол клубининг ишчи гуруҳи эса мусобақа давомида барча жамоалар билан яқиндан ёрдам беради. Ахборот ҳамкоримиз ҳисобланган "Sport" телеканалида эфирга узатиб келинаётган "Келажак юлдузлари" кўрсатувининг махсус сони эса айнан ушбу турнирга бағишланади.



"Улуғбек Мирзаевни клуб раҳбариятига келиши мен учун айни муддао бўлди. Шу кунгача "Бунёдкор" раҳбарияти билан мунтазам равишда болалар футболига доир мусобақаларни ўтказиб келганмиз. Энди болалар турнирлари сонини оширишдан ташқари, сифатини ҳам яхшилашга эътибор қаратамиз. Яқин кунларда икки клуб ҳамкорлиги ўртасида Чемпионлар лигаси мусобақасини ташкил қилиш арафасида турибмиз.

Шунингдек, мазкур мусобақани ўтказишда ўзининг катта ёрдамини аямаётган "Dolce Italia" савдо белгисига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман", - деди мусобақа ташкилотчиси Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика