UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  9 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Навоийликлар Марғилонда совриндор бўлишди Янгиликлар

Навоийликлар Марғилонда совриндор бўлишди

Теглар :  Навоий
Куни кеча Марғилон шаҳридаги “Меҳнат” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб 2002-2003 йилларда туғилган болалар ўртасида республика очиқ турнири ўтказилди.
Унда мезбонлардан ташқари, мамлакатимизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан келган ўн иккита жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қуръага кўра, мусобақанинг “А” гуруҳидан Марғилондаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Учкўприк, Бухоро ҳамда Гулистон шаҳарларидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари жамоалари ўзаро куч синашди.

Қолган гуруҳлар эса қуйидагича кўриниш олди: “В” гуруҳи. “Навбаҳор” БЎФМ (Наманган), “Нефтчи” БЎФМ (Фарғона), БЎФМ-2 (Учкўприк), “Интернат” (Навоий шаҳри). “С” гуруҳи. “Интернат” (Андижон), БЎФМ-3 (Учкўприк), БЎФМ (Марғилон) ҳамда “Пахтакор” (Қўқон).  

Мусобақада навоийлик ёш футболчилар муваффақиятли қатнашдилар. Гуруҳ босқичида Обид Жумаев ҳамда Зафар Тошбоев мураббийлигида “Интернат” жамоаси дастлаб “Навбаҳор” футболчиларига кичик фарқ билан (3:4) ютқазган бўлса, сўнгра “Нефтчи” вакилларидан 1:0 ҳисобида устун келишди. Учкўприклик тенгқурлари билан кечган баҳсда навоийликлар 3:0 ҳисобида зафар қучиб, “плей-офф” босқичига йўлланма олди.

Ярим финалда БЎСМ-1 (Марғилон) Андижоннинг “Интернат” жамоасини енгди — 2:1. Финал йўлланмаси учун кечган иккинчи баҳсда навоийликлар “Навбаҳор”ни кичик ҳисобда доғда қолдириб, гуруҳдаги мағлубият аламини олишди — 1:0.

Ҳал қилувчи учрашувда мезбонлар “Интернат” (Навоий) билан рўбарў келди. Унда  ягона тўп БЎСМ-1 жамоасига ғалаба келтирди — 1:0. Шундай қилиб, Обид Жумаев шогирдлари Марғилон турниридан кумуш медаль билан уйга қайтишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус кубок, медаллар ҳамда фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди. Навоийлик умидли футболчи Элбек Саитов турнирнинг “Энг яхши ҳужумчиси” номинацияси бўйича махсус совринни қўлга киритди.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика