UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  0 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  0 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  3 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  6 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  7 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0

Навоийлик мухлислар Тошкентда «Қизилқум»ни қўллаб-қувватлашади Янгиликлар

Навоийлик мухлислар Тошкентда «Қизилқум»ни қўллаб-қувватлашади

Теглар :  Қизилқум
Қисқа танаффусдан сўнг, бугун миллий чемпионатимиз олий лига жамоалари 11-тур баҳсларини ўтказади. Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари мазкур турда Тошкентда «Бунёдкор» жамоаси меҳмони бўлади.

«Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби аъзолари ушбу учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Навоийлик ишқибозлар  «Бунёдкор» — «Қизилқум» ўйинини Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кузатиб боришга қарор қилишган.

— Бугун азонда Навоий шаҳридан юз нафардан зиёд мухлис Тошкент сари йўлга отландик, — дейди «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров. — Бугун Европада катта футбол байрами бошланмоқда. Севимли жамоамиз «Қизилқум» пойтахтда «Бунёдкор» футболчилари меҳмони бўлишади. Ишонамизки, футболчиларимиз меҳмонда ўйнашига қарамай чиройли футбол намойиш этиб, биз ишқибозларни хурсанд қилишади. Тошкентдаги учрашув давомида айни пайтда пойтахтимизда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган навоийликлар ҳам сафимизга қўшилишади. Бир сўз билан айтганда, биз бугун «Қизилқум»ни ёлғизлатиб қўймаймиз, мухлисларимиз ўз жамоаси ғалабасига ишонадилар.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Шаҳриддин Ишназаров.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» — «Қизилқум» жамоалари учрашуви бугун, яъни, 10 июнь куни соат 19.00 да бошланади. Ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика