UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  12 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Навоий вилоятида "Мактаблар футбол лигаси"га старт берилди Янгиликлар

Навоий вилоятида "Мактаблар футбол лигаси"га старт берилди

Бугунги кунда юртимизда футболга эътибор ва уни ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан  2019-йил 4-декабр санасида имзоланган ПФ-5887-сонли "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони хам бунга яққол мисол десак муболаға этмаган бўламиз. Ушбу фармонда ўзбек футболини ривожлантиришни  янги тизимини яратиш ва у орқали бутун ўзбек халқи орзусидаги Жахон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалаш энг устувор қилиб белгиланган. Фармонда миллий чемпионатларимизни кучайтириш билан биргаликда турли ёшдаги терма жамоаларимизга истеъдодли футболчиларни етказиш хам асосий вазифалардан биридир.

Фармонда кўрсатилган яна бир устувор вазифалардан бири бу умумтаълим мактабларининг 3-4, 5-6 ва 7-8 синф ўқувчилари ўртасида "Мактаблар футбол лигаси" мусобақасини ўтказиш хисобланади. Бу мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ўзбек футболининг энг оғриқли нуқтаси хисобланган болалар футболидаги муаммоларни бартараф этиш ва худудларлаги БЎСМ, ИБЎСМ, ФММ, профессионал футбол клубларига ёш иқтилорли футболчиларни саралашдир.

Бугун эса Навоий шахридаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ушбу мусобақага старт берилиб, 3-4 хамда 5-6 синф ўқувчилари ўртасида дастлабки синфлар кесимидаги босқичига старт берилди. Мусобақа давомида учрашувларга мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари хакамлик қилишди. Бундан ташқари вилоят футбол ассоциацияси болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш мутахассиси И.Нуруллаев хам ташриф буюриб, ёш истеъдодларни махоратларини диққат билан кузатиб борди. Эслатиб ўтамиз эртага мактабнинг 7-8 синф ўвувчилари ўртасида хам синфлар кесимидаги босқич мусобақалари ўтказилади.

Шаҳбоз Ғуломов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика