UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  0 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2

"Навбаҳор"нинг молиявий муаммоларига қачон барҳам берилади? Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг молиявий муаммоларига қачон барҳам берилади?

Олий лиганинг 7-туридан сўнг турнир жадвалида 6-ўринда бораётган "Навбаҳор"дан мухлислари миннатдор бўлса арзийди.
Чунки моддий жиҳатдан нисбатан ўзидан кўра барқарор бўлган клублардан анча илгарилаб кетган лочинлар гарчи моолиявий томондан ўз вақтида рағбатланмаётган бўлсада ҳар бир учрашувда жиддий курашмоқда. Ёдингизда бўлса мамлакат Кубоги 1/16 финал босқичи ўйини олдидан "Навбаҳор"нинг 5 нафар асосий таркиб футболчисини майдонга тушиши таъқиқланганди. Чунки ПФЛга бадал пули ўтказиб берилмагани учун шундай жазо қўлланилганди.

Ушбу муаммо ҳанузгача бартараф этилмаган. Бу кетишда ПФЛ янада кескин чора кўриши аниқ. Олинган маълумотларга кўра "Навбаҳор"да бу йил пул йўқ эмиш.

Футболчилар жорий йил ҳисобидан ҳалигача бирорта ҳам ойлик олишмаган. Ўзини номини сир сақлаши шарти билан бизга маълумот берган шахснинг айтишича, футболчилар 1-2та ўйинга мукофот пулидан ташқари бошқа ойликларни олишолмаяпти. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов йил бошида жамоага етакчи ва шу билан бирга номдор ўйинчиларни деярли текинга олиб келганди. Аммо молиявий муаммолар кўпайиб бораётгани ҳам мураббий ва футболчи ўртасидаги муносабатни илиқлигига салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин.

Шундай муаммолар бўлсада жамоанинг 6-ўринни эгаллаб тургани бир томондан кишини хурсанд этмай қолмайди. Албатта бунда мураббийнинг роли катта. Аммо молиявий муаммолар бартараф этилмас экан, бу натижани ушлаб туриш осон бўлмайди. Бу кетишда жамоа иккинчи даврада тарқалиб кетиш ҳавфи ҳам борлигини айтиб ўтиш керак. Ўзингиз ўйланг натижа яхши бўлса-ю, раҳбарият томонидан шунга муносиб равишда рағбат бўлмаса кимнинг ҳам жамоада қолгиси келади. Бундай пайтда бош мураббийга ҳам осон эмас. Футболчиларни руҳий томондан минг зўр тайёрламасин, барибир моддий жиҳат биринчи ўринга чиқади. Ахир ким ҳам қуруқ раҳмат ёки мақтовга ишлагиси келади.

Олган маълумотларимизга кўра, ПФЛ ҳисоб рақамига ҳалигача бадал пўли ўтказилмаган. Кўрамиз ПФЛ "Навбаҳор" клубига яна қанча муддат бераркин. Ёки наманганликлар қачон бадал пулини тўлиқ ўтказиб бераркин.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика