UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Вернер қаерга боради?  0 21:08Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  109 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10

"Навбаҳор"нинг икки етакчиси ва "Насаф" футболчиси "Локомотив" нишонида Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг икки етакчиси ва "Насаф" футболчиси "Локомотив" нишонида

"Локомотив" клубининг ёзги трансферлар шорт-листида бир қатор футболчиларнинг номи мавжуд.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, айни пайтда таркибни шакллантириш борасида бош қотираётган "темирйўлчилар" "Навбаҳор"нинг икки аъзоси, дарвозабон Ўткир Юсупов ва ярим ҳимоячи Остон Ўруновга катта қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда футболчиларнинг "Навбаҳор" билан шартнома мавжудлигини инобатга олсак, "Локомотив" мазкур футболчилар трансферини сотиб олиши ёки ижара бўйича келишувга эришиши талаб этилади.

Бироқ "Навбаҳор"нинг жорий мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани ва мазкур футболчилар аллақачон жамоанинг асосий футболчиларига айланганини инобатга олсак, бу футболчиларни қўлга киритиш "Локо"га осон бўлмайди.

"Локомотив" бош мураббийига айланган Самвел Бабаян матбуот анжуманида регламентдаги мажбурият, ёш футболчини ўйнаши кераклиги ва бу борада жамоада рақобат йўқлигини ҳисобга олиб, айнан трансфер ойнаси пайтида регламентдаги мажбуриятни бажаришга тўғри келадиган ёш тоифасидаги футболчиларни олиб келмоқчи эканлигини таъкидлаганди.

"Навбаҳор"даги Остон Ўрунов эса айнан регламентдаги мазкур бандни бажариш ёшидаги футболчи саналади. Шунингдек, Остон Ўрунов "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ва Бабаян ушбу футболчининг имкониятларини жуда яхши билади.

Бабаян терма жамоадаги фаолияти давомида Остон Ўруновни ҳали катта футболга қадам қўймасидан олдинроқ, яъни 16 ёшидаёқ бош жамоа йиғинига тажриба тўплаши учун жалб этганди.

"Локомотив" шорт-листида шунингдек "Насаф"да ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Хуршид Мухторов ҳам бор. "Локо"да эса айнан чап қанотда Олег Зотеевга рақобатчи  йўқ.

Рейтинг: -114   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика