UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  23 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  10 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

"Навбаҳор"нинг аксарият мухлислари Ашурматовнинг олимпия термасига тайинланганидан хурсанд Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг аксарият мухлислари Ашурматовнинг олимпия термасига тайинланганидан хурсанд

Бугун "Навбаҳор" аъзолари яна Тошкентда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди.
Бу сафарги йиғин давомида “Геофизика” қароргоҳида истиқомат қилиб, шуғулланишади. Пойтахтда олиб бориладиган машғулотлар давомида назорат ўйинларида майдонга тушиш ҳам кўзда тутилган. Дастлабки учрашув 22 феврал куни бўлиб ўтади.

Шу куни жамоамизга Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси рақиб бўлади. Кейинги учрашувлар ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Навбатдаги йиғинда мураббийларимиз болгариялик посбон Эмил Михайлов ва ўзбекистонлик ҳимоячи Тимур Кагировларни яна бир бор синовдан ўтказишади. Агарда футболчилар мураббийларда яхши таассурот қолдиришса, улар билан ҳам шартнома имзоланади. Бундан ташқари йиғин давомида Молдовадан таклиф этилган Сергей Георгиевнинг кейинги тақдирига ҳам ойдинлик киритилади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинги йиғин чоғида бўлиб ўтган ўйинларда майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмаганди. Агарда у ҳам ишончни оқлайдиган бўлса Георгиев ҳам “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Айни пайтга келиб, клуб раҳбарияти жамоага керак бўлган ва “Навбаҳор”ни кучайтириши мумкин бўлган футболчиларнинг деярли барчалари билан шартномаларни имзолаб бўлишган.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов мамлакатимиз олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Айнан шундан сўнг кўпчилик мухлисларимизда мураббийнинг “Навбаҳор”даги фаолияти қандай кечади деган саволлар юзага келди.

Кеча Ўзбекистон футбол Федерациясида бўлиб ўтган йиғилишдан кейин Ашурматов Наманганга келиб, клуб ва вилоят раҳбарлари билан учрашди. Масъулиятли лавозимда иш бошлаган Бахтиёр Аъзамович “Навбаҳор”га фойда келтириш борасида ҳам бош қотираётганлигини эътироф этди. Умуман олганда Ашурматовни олимпия терма жамоасида иш бошлашини барча турлича қабул қилди. Кимдир “Навбаҳор”га зарар бўлишини айтса, қолганлар бу ҳолатни яхши эканлигини билдиришди. Мураббий билан Тошкентдан бирга қайтаётиб аксарият мухлисларимизни бундан хурсанд бўлганликларига гувоҳ бўлдик.

Мураббий билан телефон орқали боғланган айрим ишқибозлар Ашурматовга омад тилаб, “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиришини истаётганликларини айтишди. Хуллас мураббийимизга осон бўлмаган лавозимда муваффақиятли меҳнат қилишни ва масъулиятли вазифани бажаришда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика