"Навбаҳор"га қарши учрашувда майдон четидаги тўпни тепиб юборган мухлис "Пахтакор" томонидан жазоланди
03 апр 2022 01:29
Янгиликлар
"Навбаҳор"га қарши учрашувда майдон четидаги тўпни тепиб юборган мухлис "Пахтакор" томонидан жазоланди
Ўйин якунида "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов "Пахтакор" мухлиси билан муштлашиб кетганди. "Пахтакор" ушбу вазиятга юзасидан расмий муносабат билдирди ва юқоридаги мухлисни жазога тортди.
"Суперлига 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" беллашувида майдон четидаги тўпни тепиб юборгани сабабли "Пахтакор" мухлисига жазо берилди.
"Пахтакор" мухлислар клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров майдон четида турган тўпни тепиб юборгани юзасидан клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга кўра, ушбу мухлис "Пахтакор"нинг Суперлигадаги икки ўйинида стадионга киритилмайди ва 5 миллион сўм миқдорида жарима тўлайди. Ушбу жазо чораси келгусида бундай салбий ҳолатлар такрорланмаслиги учун ёрдам беради деб умид қиламиз. "Пахтакор" футбол клуби ҳамиша стадионда тартиб сақланиши тарафдори ва бундай вазиятларда клуб томонидан биринчи навбатда чора кўришга интилади", -дейилади "Пахтакор" берган баёнотда.
Фикрлар