UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  26 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  8 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

"Навбаҳор"да янги мураббий иш бошлади Янгиликлар

"Навбаҳор"да янги мураббий иш бошлади

"Навбаҳор" клуби жамоа таркибига янги мураббий қўшилганини маълум қилди.

Ушбу янги мураббий Сербиялик Александр Галич ҳисобланади.

"Хабарингиз бор, “Навбаҳор” 2-давра баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Жамоамиз мураббийлар штабидан янги мутахассис ўрин олди. Бу сербиялик мутахассис Александр Галич. Галич 1976 йили туғилган. Футболчи сифатида бир қатор жамоаларда тўп тепган. Собиқ ҳужумчи.

Мураббийлик фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград), “Раднички” (Крагуевац), БААнинг “Эмирейтс” (Рас-эл-Хайма), Тошкентнинг “Локомотив” ва Хитойнинг “Чанчунь Ятай” (Чанчунь) клубларида ишлаган. 

“Локомотив” ҳамда “Чанчунь Ятай” жамоаларида айни пайтда “Навбаҳор”да маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлаётган Самвел Бабаян билан бирга фаолият юритган.

Александр Галич жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.

Сербиялик мутахассис “лочинлар”нинг кеча кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган машғулотида Виктор Жалилов бошчилигидаги мураббийлар штабига ёрдам берди.    

Биз Александр Галичнинг “Навбаҳор”нинг зафарларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", -дейилади клуб баёнотида.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика