UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  0 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  3 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  3 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  23

"Навбаҳор": Ёшларимиз Андижон терма жамоаси билан куч синашишди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз Андижон терма жамоаси билан куч синашишди

Теглар :  Навбаҳор
Ўзбекистон кубоги ўйинлари сабабли Ёшлар биринчилигида кичик танаффус юзага келгани муносабати бугун "Навбаҳор" ёшлари 1995-1996 йилги футболчиларидан ташкил топган Андижон терма жамоаси билан ўзаро куч синашишди.
Уйчи туманидаги "Пахтакор" ўйингоҳида ўтказилган ўйин футболчиларимиз устунлигида ўтди. Унда жамоамиз фойдасига 5:0 ҳисобида ғалаб қозонди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, "ёш навбаҳорчилар" сафида Санжар Асқаралиев ва Ғайрат Жўраевларни инобатга олмаганда асосан 16-17 ёшли футболчилар майдонга туширилди. Биринчи бўлимда Дурбек Умаралиев шогирдлари рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишди. Ўйинда ҳисобни жарохатидан фориғ бўлиб жисмоний холатини тиклаб бораётган ярим ҳимоячимиз Ғайрат Жўраев очишга муваффақ бўлди. Ёшларимизнинг иккинчи голини Иброҳим Исмоилов киритди. Исмоиловга тўпни Ғайрат Жўраев етказганини қўшимча қилиш лозим. Беллашувнинг иккинчи ярмида ҳам ёшларимиз ҳужумларга бой футбол намойиш этишди. Дониёр Инамов ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлади. Ушбу ўйинда мураббийлар футбол мактабларида ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган ўйинчиларни синовдан ўтказишга қарор қилишди. Берилган имконият ўзини оқлади дейиш мумкин. Исмоил Абдураимов ҳисобни янада йириклаштиршни уддалаганидан сўнг захирадан майдонга тушган 16 ёшли келажаги порлоқ футболчимиздан бири Абдулазиз Жалилов хал қилувчи бешинчи тўпни ўз номига гол ёздириб қўйди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Мирзохид Маматханов, Хожиакбар Юнусов, Жавоҳир Олимжонов, Азиз Мамазоитов, Тошпўлат Неъматов, Санжар Асқаралиев, Бекзод Турсунов, Акбарали Холдоров, Дониёр Инамов, Иброҳим Исмоилов, Ғайрат Жўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Эргашев, Абдурауф Ғуломов, Бобур Раҳмонов, Ислом Абдуқодиров, Абдулазиз Жалилов, Исмоил, Раҳматулла.
Голлар: Ғайрат Жўраев, Иброҳим Исмоилов, Дониёр Инамов, Исмоил Абдураимов, Абдулазиз Жалилов.
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика