UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Техник зонага лицензияга эга бўлмаган бегона шахсларни киритган “Андижон-SGS” жазоланди, "Навбаҳор" вице-президенти жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси Янгиликлар

Техник зонага лицензияга эга бўлмаган бегона шахсларни киритган “Андижон-SGS” жазоланди, "Навбаҳор" вице-президенти жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Андижон” — “Навбаҳор лочинлари”

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Андижон” — “Навбаҳор лочинлари” учрашуви якунлангандан сўнг “Навбаҳор лочинлари” футбол клубининг вице-президенти О. Саматов учрашув комиссарининг огоҳлантиришига қарамай, ҳакамликка эътироз билдириш тартибига риоя қилмасдан, учрашув расмийлари кўз ўнгида футбол клуби раҳбариятига хос бўлмаган нотўғри хатти-ҳаракатлар амалга оширгани ҳамда провакацион ҳаракат қилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Саматовга (“Навбаҳор лочинлари”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Про-лига

“Юниред” — “Машъал”

Про лиганинг 17-тури доирасидаги “Юниред” — “Машъал” учрашувининг 85-дақиқасида “Юниред” жамоаси маъмури Д. Джалилов бош ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилшод Джалиловга (Юниред) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” — “Андижон-SGS”

Про лиганининг 18-тури доирасидаги “Шўртан” — “Андижон-SGS”  учрашуви доирасида “Андижон-SGS” футбол клуби томонидан “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг бир қатор бандлари бузилгани, яъни техник зонага лицензияга эга бўлмаган бегона шахсларни киритилгани, бу бўйича комиссарга ёлғон маълумот берилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Андижон-SGS” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон-SGS” футбол клуби бош директори Ислом Рустамовга нисбатан 1 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Андижон-SGS” — “Машъал”

Про лиганинг 19-тури доирасидаги “Андижон-SGS” — “Машъал” учрашув якунлангандан сўнг “Машъал” футбол клубининг вакили Б. Носиров трибуна ости йўлакчасида учрашув ҳакамлари, рақиб жамоа аъзоларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ва тажовузкор ҳаракатлар қилиб, тартибсизлик вужудга келтиргани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Машъал” футбол клубига нисбатан жарима  интизом чораси қўлланилди.


Биринчи лига

“Янгиер Қурувчи” — “Насаф фарм”

Биринчи лиганинг 15-тури доирасидаги “Янгиер Қурувчи” — “Насаф фарм” учрашувининг 90+1-дақиқасида “Насаф фарм” жамоаси мураббийи Э. Мойлиев бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элдор Мойлиевга (“Насаф фарм”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Дўстлик Тошкент” — “Локомотив БФК”

Биринчи лиганинг 15-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Локомотив БФК” учрашувининг 85-дақиқасида “Локомотив БФК” жамоаси футболчиси О. Туробов рақиб ўйинчисини қасддан тепгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Туробовга (“Локомотив БФК”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Дўстлик Тошкент” — “Олимпик фарм”

Биринчи лиганинг 17-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Олимпик фарм” учрашувининг 90-дақиқасида “Олимпик фарм” жамоаси футболчиси А. Хайдаров тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб жамоаси дарвозабонининг қўл қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдуғафур Хайдаровга (“Олимпик фарм”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Пахтакор 79” — “Жайхун”

Биринчи лиганинг 16-тури доирасидаги “Пахтакор 79” — “Жайхун” учрашувида “Жайхун” жамоаси футболчиси А. Отемисов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб жамоаси дарвозабонининг қўлига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Амирбек Отемисовга (“Жайхун”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Қумқўрғон-1977” — “Олимпия”

Биринчи лиганинг 16-тури доирасидаги “Қумқўрғон-1977” — “Олимпия” учрашувининг 37-дақиқасида “Қумқўрғон-1977” жамоаси футболчиси Б. Пардаев ҳамда “Олимпия” жамоаси футболчиси О. Ўрмонжоновлар бир-бирларини уриб, тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бобур Пардаевга (Қумқўрғон-1977) ва Ойбек Ўрмонжоновга (“Олимпия”) нисбатан нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Шаҳрихончи” — “Қумқўрғон-1977”

Биринчи лиганинг 17-тури доирасидаги “Шаҳрихончи” — “Қумқўрғон-1977” учрашуви ўтказилиши белгиланган бўлса-да,  “Қумқўрғон-1977” жамоаси мазкур учрашувга асоссиз равишда келмаган, жамоага техник мағлубият қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Қумқўрғон-1977” футбол клубига нисбатан  жарима интизом чораси қўлланилди.


U-21 чемпионати

“Навбаҳор лочинлари” — “Турон”

U-21 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Турон” учрашувининг 76-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчиси А. Каримов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аброр Каримовга (“Навбаҳор лочинлари”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум U-21” — “Сўғдиёна U-21”

U-21 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Қизилқум U-21” — “Сўғдиёна U-21” учрашувининг 82-дақиқасида “Сўғдиёна U-21” жамоаси футболчиси Н. Фарходов иккинчи сариқ карточка олгандан сўнг бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Низомиддин Фарходовга (“Сўғдиёна U-21”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


 U-19 чемпионати

“Юниред U-19 ” — “Хоразм U-19 ”

U-19 чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Юниред U-19 ” — “Хоразм U-19 ” учрашувининг 74-дақиқасида “Хоразм U-19 ” жамоаси футболчиси С. Юсупов рақиб ўйинчисини атайлаб юз қисмига бош қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сухроббек Юсуповга (“Хоразм U-19”) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Пахтакор U-19 ” — “Қўқон-1912 U-19 ”

U-19 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Пахтакор U-19 ” — “Қўқон-1912 U-19” учрашувининг 90+4 дақиқасида “Пахтакор U-19 ” жамоаси мураббийи А. Шорахмедов бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Акмал Шорахмедовга (“Пахтакор U-19 ”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Ғиждувон U-19 ” — “Нефтчи U-19 ”

U-19 чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Ғиждувон U-19 ” — “Нефтчи U-19 ” учрашувининг 64-дақиқасида “Ғиждувон U-19 ” футбол клуби футболчиси Б. Исроилов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бунёд Исроиловга (“Ғиждувон U-19 ”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро U-19 ” — “Турон U-19 ”

U-19 чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Бухоро U-19 ” — “Турон U-19 ” учрашувининг 74-дақиқасида “Турон U-19 ” жамоаси футболчиси А.Абдурахмонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асроржон Абдурахмоновга (“Турон U-19 ”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Ғиждувон U-19 ” — “Олимпик U-19 ”

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Ғиждувон U-19 ” — “Олимпик U-19 ” учрашувининг 52-дақиқасида “Ғиждувон U-19 ” футбол клуби футболчиси Ф. Исматуллаев бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фирдавс Исматуллаевга (“Ғиждувон У-19 ”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Динамо U-19 ” — “Нефтчи U-19 ”

U-19 чемпионати 19-тури доирасидаги “Динамо U-19 ” — “Нефтчи U-19 ” учрашувининг 90+3 дақиқасида “Динамо U-19 ” жамоаси футболчиси Ф. Абдурахмонов қўл қисми билан рақиб ўйинчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фирдавс Абдурахмоновга (“Динамо U-19 ”) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Андижон U-19 ” — “Ғиждувон U-19”

U-19 чемпионати 18-тури доирасидаги “Андижон U-19 ” — “Ғиждувон U-19 ” учрашувининг 80-дақиқасида “Ғиждувон U-19 ” жамоаси футболчиси Х. Райимов қўл қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига мушти билан зарба берган учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хасан Райимовга (“Ғиждувон U-19”) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Андижон U-19 ” — “Ғиждувон U-19”

U-19 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Андижон U-19 ” — “Ғиждувон U-19 ” учрашувининг 80-дақиқасида “Ғиждувон U-19 ” жамоаси шифокори А. Рустамов бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ахрор Рустамовга (Ғиждувон U-19 ) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон U-19 ” — “Сўғдиёна U-19”

U-19 чемпионатининг 19-тури доирасидаги “Сурхон U-19 ” — “Сўғдиёна U-19 ” учрашувининг 87-дақиқасида “Сўғдиёна U-19” жамоаси футболчиси Ш. Шерқулов қўл қисми билан рақиб ўйинчисини юз қимига зарба берган учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шамсиддин Шерқуловга (“Сўғдиёна U-19 ”) нисбатан 3та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон U-19 ” — “Сўғдиёна U-19 ”

U-19 чемпионатининг 19-тури “Сурхон U-19 ” — “Сўғдиёна U-19 ” учрашувининг 74-дақиқасида “Сўғдиёна U-19 ” мураббийи Р. Мухамедрахимов техник зонани тарк этиб, ёрдамчи ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рахматилла Мухамедрахимовга (Сўғдиёна U-19 ) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Машъал U-19 ” — “Бунёдкор U-19 ”

U-19 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Машъал U-19 ” — “Бунёдкор U-19 ” учрашувининг 88-дақиқасида “Бунёдкор U-19 ” жамоаси футболчиси А. Даминов бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган ҳамда учрашув якунлангандан сўнг ҳам ҳақоратли сўзлар ишлатгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Амалбек Даминовга (“Бунёдкор U-19 ”) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Машъал U-19 ” — “Бунёдкор U-19 ”

U-19 чемпионатининг 18-тур “Машъал U-19 ” — “Бунёдкор U-19 ” учрашуви якунлангандан сўнг “Бунёдкор U-19 ” ёрдамчи мураббийи Ғ. Халимтоев бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ғ. Халимтоевга (“Бунёдкор U-19 ”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Машъал U-19 ” — “Бунёдкор U-19 ”

U-19 чемпионатининг 18-тури “Машъал U-19 ” — “Бунёдкор U-19” учрашуви якунлангандан сўнг “Бунёдкор U-19 ” жамоаси футболчиси Д. Қўзибоев ўзини тажовузкор тутиб, ён ҳакамни шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, унга куч ишлатишга урингани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Д. Қўзибоевга (“Бунёдкор U-19”) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


Аёллар биринчи лигаси

ОКМК W — “Арал W”

Аёллар биринчи лигасининг 14-тури доирасидаги ОКМК W — “Арал W” учрашувининг 76-дақиқасида “Арал” жамоаси футболчиси А. Ережебаева тўп учун курашиш вақтида оёғининг тизза қисми билан рақиб жамоаси дарвозабонининг юзига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ақ-Медея Ережебаевага (Арал) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


ОКМК W — “Арал W”

Аёллар биринчи лигасининг 14-тури доирасидаги ОКМК W — “Арал W” учрашуви бош ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 70-дақиқасида ОКМК W жамоаси футболчиси А. Закирова ҳакам хуштаги чалингандан сўнг рақиб ўйинчисини тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асал Закировага (ОКМК W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Локомотив W” — “Динамо W”

Аёллар биринчи лигасининг 12-тури доирасидаги “Локомотив W” — “Динамо W”нинг 70-дақиқасида “Локомотив W” жамоаси футболчиси М. Тошкенбоева хуштак чалингандан сўнг рақиб ўйинчисини тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муслима Тошкенбоевага (“Локомотив W”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Арал W” — “Навбаҳор W”

Аёллар биринчи лигасининг 12 тури доирасидаги “Арал W” — “Навбаҳор W” учрашувининг 87-дақиқасида “Арал W” жамоаси футболчиси Д. Базарбаева бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Динора Базарбаевага (“Арал W”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон W” — “Динамо W”

Аёллар биринчи лигасининг 14-тури доирасидаги “Сурхон W” — “Динамо W” учрашувининг 60-дақиқасида “Сурхон W” жамоаси мураббийи Б. Амантурдиев бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бахтиёр Амантурдиевга (“Сурхон W”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика