UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  9 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0

"Навбаҳор": Ваҳимага ўрин йўқ Янгиликлар

"Навбаҳор": Ваҳимага ўрин йўқ

“Навбаҳор” жамоаси аъзоларининг шу ҳафта аввалида коронавирусга қарши топширган тест натижаларига кўра, бир нафар футболчининг тест натижаси мусбат кўрсаткич қайд этди.

Натижада ушбу ўйинчи жамоадан ажратилиб, қатъий изоляцияга олинди.

Шу боис, 24 июль куни “Навбаҳор” ходимлари, мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилар яна бир маротаба коронавирусга қарши тест топширишди ҳамда тест натижалари жамоанинг қолган вакилларида манфий кўрсаткич қайд этди.

“Навбаҳор”нинг бир нафар футболчисида коронавирус аниқланганлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинганлиги жамоанинг кўплаб мухлисларини ташвишга солди.

Бироқ ваҳимага ҳожат йўқ, яна бир бор таъкидлаймиз, коронавирусга чалинган футболчи қатъий изоляцияга олинган.

Жамоанинг қолган аъзолари эса машғулотни давом эттиришмоқда.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика